​Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таровеҳнинг фазилатлари ҳақида шундай дедилар:

11-04-2022, 15:15 admin Мақолалар 654

​Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таровеҳнинг фазилатлари ҳақида шундай дедилар:

1.«Банда биринчи кечада ўқиган таровеҳи учун гуноҳлари тўкилиб, онадан янги туғилгандек бўлади.
2.Иккинчи кечада ўқиса, мўмин ота-онасининг гуноҳлари кечирилади.
3.Учинчи кечада ўқиса, Аршнинг тагида турган фаришта: «Амалингни ихлос билан қил, Аллоҳ сени мағфират қилди», дейди.
4.Тўртинчи кечада ўқиса, Аллоҳ таоло Забур, Таврот, Инжил ва Қуръонни ўқиганнинг савобини беради.
5.Бешинчи кечада ўқиса, уч буюк масжидда намоз ўқиганнинг савоби берилади.
6.Олтинчи кечада ўқиса, Байтул-маъмурни зиёрат қилганнинг савоби берилади.
7.Еттинчи кечада ўқиса, Мусо алайҳиссаломга нажот берилганидек, нажот топади.
8.Саккизинчи кечада ўқиса, Иброҳим алайҳиссаломга берилган неъматлар берилади.
9.Тўққизинчи кечада ўқиса, Муҳаммад алайҳиссаломнинг суннатларини адо қилган бўлади.
10.Ўнинчи кечада ўқиса, дунё ва охират ризқлари ато этилади.
11.Ўн биринчи кечада ўқиса, онадан янги туғилгандек пок бўлади.
12.Ўн иккинчи кечада ўқиса, Қиёмат куни ўн тўрт кунлик ойдек кириб келади.
13.Ўн учинчи кечада ўқиса, Қиёмат куни ёмонликлардан омонликда келади.
14.Ўн тўртинчи кечада ўқиса, Қиёмат куни унга фаришталар гувоҳлик берадилар.
15.Ўн бешинчи кечада ўқиса, фаришталар унга салавот айтиб турадилар.
16.Ўн олтинчи кечада ўқиса, фаришталар: «Дўзахдан озод бўлди, жаннатга кириши вожиб бўлди», деб гувоҳлик берадилар.
17.Ўн еттинчи кечада ўқиса, анбиёларга ато этилган яхшиликлар ато этилади.
18.Ўн саккизинчи кечада ўқиса, бир фаришта: «Эй Аллоҳнинг бандаси, Аллоҳ сендан ва ота-онангдан рози бўлди», деб нидо қилади.
19.Ўн тўққизинчи кечада ўқиса, банданинг даражоти юксалади.
20.Йигирманчи кечада ўқиса, шаҳидлар ва солиҳларга бериладиган ажрлар берилади.
21.Йигирма биринчи кечада ўқиса, жаннатда нурдан бир уй бино қилинади.
22.Йигирма иккинчи кечада ўқиса, охират ғамларидан озод бўлади.
23.Йигирма учинчи кечада ўқиса, Аллоҳ таоло унинг учун бир шаҳар қуради.
24.Йигирма тўртинчи кечада ўқиса, Аллоҳ унинг дуосини ижобат қилади.
25.Йигирма бешинчи кечада ўқиса, қабр азобидан озод бўлади.
26.Йигирма олтинчи кечада ўқиса, қирқ йиллик нафл ибодатнинг савобига эришади.
27.Йигирма еттинчи кечада ўқиса, Сиротдан чақмоқдек тез ўтиб кетади.
28.Йигирма саккизинчи кечада ўқиса, даражоти минг поғона кўтарилади.
29.Йигирма тўққизинчи кечада ўқиса, мақбул ҳаж қилган ҳожининг ажри берилади.
30.Ўттизинчи кечада ўқиса, «Эй бандам, жаннат меваларидан егин, салсабил булоқларида чўмилгин, Кавсардан ичгин. Мен сенинг Роббингман, сен Менинг бандамсан!» дейилади».

Хатирчи тумани отинойиси Раимова Самия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш