Мархабо , Рамазон !
Ойларнинг ичида энг улуғи ва фазилатларга бойи бўлмиш Рамазони шариф ҳам кириб келмоқда. Аллохга беадад ҳамду санолар бўлсинки, диёримиз мусулмонлари ҳар йили рамазон рўзасини тинчлик-осойишталик , хотиржамлик билан адо этмоқдалар. Бу ойнинг фазилатларидан бири, иймон-эътиқод билан қилинадиган дуолар мустажоб бўлади. Чунки муборак ойда Аллоҳ таоло бандаларига осмон эшикларини очиб, ҳар бир дуо қилувчинининг дуосини қабул қилади.
Расулуллоҳ ( соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан Салмон Форсий (розияллоҳу анҳу) ривоят қилиб, шундай дейдилар: "Шаъбон ойининг охирги куни Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи васаллам) бизларга хутба ўқиб шундай дедилар: " Эй одамлар !Сизларга энг улуғ ва баракотли ой соя солиб келмоқда. У ойда бир кеча борки, у кеча минг ойдан афзалдир. У кеча Кадр кечасидир. Аллоҳ таоло у ойда рўза тутишни фарз ,кечасида намоз ўқишни нафл қилган. У ойда кимда ким бирор бир нафл амал қилса, бошқа ойда фарз амални адо қилган билан тенг бўлади, кимда ким бу ойда бирорта фарз амални адо этса, бошқа ойда етмишта фарз амални адо қилган билан тенг бўлади. У -сабр ойи, Сабрнинг мукофоти эса жаннатдир. У- хайр-эҳсон улашадиган ой. У ойда Мўминларнинг ризқи зиёда бўлади.
Кимки у ойда бирорта рўзадорга ифторлик қилиб берса, унинг гунохлари кечирилади ва дўзахдан озод бўлади. Шунингдек, унга ҳам рўзадорнинг савобидан хеч қанча кам бўлмаган савоб берилади" дедилар. Шунда биз: "Эй Расулуллоҳ ! Биз хаммамиз хам рўзадорга ифторлик қилиб бера олмаймиз-ку", дедик. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) " Аллоҳ таоло бу савобни рўзадорга бир қултум сут ёки битта хурмо ёки бўлмаса бир хўплам сув билан ифторлик қилиб берган кишига беради. Кимки рўздорнинг қорнини тўйғазса , Аллоҳ қиёматда унга ҳавзи кавсаридан бир қултум сув ичиради , натижада у то жаннатга киргунича чанқамайди. Рамазон - аввали рахмат , ўртаси мағфират , охири дўзахдан озод қилиш ойидир. Ким у ойда ходимларининг оғирини енгил қилса , Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради хамда дўзахдан озод қилади " дедилар ".
Рамазон ойи уммати Мухаммадияга ўзгача тароват олиб келади. Бу хақда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай мархамат қиладилар:" Рамазон ойида умматимга олдинги умматларга берилмаган бешта хислат берилади :рўзадорнинг оғзидан келаётган ҳид Аллоҳнинг наздида мушку анбарнинг бўйидан ҳам яхшироқдир. Оғиз очгунларича фаришталар уларнинг хақларига истиғфор айтиб турадилар. Шайтонлар кишанланиб, илгари қилиб юрган ёмонликларини қила олмайдилар. Хар куни Аллоҳ таоло жаннатни безатиб ,унга: Солиҳ бандаларимнинг дунёдаги машаққат ва азиятлари тугаб ,сенга киришларига яқин қолди ",деб айтади. Рамазонинг охирги кечасида эса уларнинг гунохлари кечирилади "
Аллоҳ таоло рўза учун рамазон ойини танлади. Чунки бу ой Куръон нозил қилинган ва энг улуғ ойдир. Шунинг учун бу ойда рўза тутиш Куръон ўқиш ва садақа қилиш жуда хайрли ишдир.Рамазон ойи рўзаси Куръони каримда:"...Сизлардан олдинги (уммат) ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди..."- амр қилган Меҳрибон ва Рахмли Зотдан тану қалбимиз саломатлиги , икки дунёмиз саодати учун хикматли ҳадядир.
Аллоҳ таоло рамазон ойини барчамиз учун хайрли қилиб, ибодату дуоларимизни мақбул айласин. Омин !
Учкудуқ туман "Алишер Навоий" МФЙ отинойиси М. Сафарова.