Буюк саҳобия аёллар.
Ҳазрати Нусайба бинти Каъб розияллоҳу анҳонинг ҳаёти ва фаолияти.
Нусайба бинти Каъб ,буюк саҳобия, Ясрибда туғилган, шу ерлик Зайд ибн Осим исмли йигитга турмушга чиққан, ундан Абдуллоҳ ва Ҳабиб исмли ўғиллар кўрган .
Бир куни Зайд уйга жуда хурсанд ҳолатда келиб, унга Ясриб зодагонлари мажлисида қатнашганлиги, унда Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг элчиси Мусъаб ибн Умайрнинг суҳбатида бўлганлиги ,унинг айтишича, Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам бутун инсониятга Аллоҳ таоло томонидан пайғамбар этиб, инсониятни жаҳолатдан қутқариш учун юборилганлиги ҳақида гапириб беради. Шунда Нусайба бинти Каъб розияллоҳу анҳо:
" Сен айтаётган Муҳаммад Омина бинти Ваҳбнинг ўғли эмасми?", деб сўрайдилар.
" Ҳа, худди шундай", дейди Зайд ибн Осим.
" У ҳолда у зот билан бизнинг ўртамизда қариндошлик бор .Насабимиз Нажжор ўғилларига келганда бирлашади .Қурайш аҳли сен айтган ишларга қаршилик кўрсатмабдим ?", дедилар Нусайба бинти Каъб розияллоҳу анҳо.
" Улар кучли қаршилик кўрсатишаётган экан, лекин мен шаҳодат келтириб, унинг уммати бўлдим . Агар Мусъабнинг сўзларини эшитганингда, сен ҳам имон келтирган бўлардинг", деди эри.
Кўзларидан маржондек ёшлар оқаётган Нусайба бинти Каъб розияллоҳу анҳо:
" Роббим Аллоҳ, Пайғамбарим Муҳаммаддир" деб эълон қиладилар.
Келгуси ҳаж мавсумида улар Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу бошчилигидаги ҳажга келувчилар билан бирга Маккага келиб , яширинча Иккинчи Ақаба байъатида қатнашадилар.Кечанинг тенг ярмида амакилари Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу билан биргаликда Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам кириб келадилар ва Ясриблик мусулмонлар у зотга байъат қилиб, барча кучва имкониятларини сарф этиб Ислом дини ва Пайғамбарини ҳимоя этишга сўз берадилар.
Нусайба бинти Каъб розияллоҳу анҳо ўзини Аллоҳ ва унинг Расули йўлида фидо этишга тайёр эди.Пайт келиб Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилдилар. Орадан озроқ вақт ўтиб Бадр уруши бошланди. Нусайбанинг ўғли Абдуллоҳ ҳам Бадр ғозийси бўлди.У жангдан ғалаба билан қайтди. Бундан ниҳоятда шод эди Нусайба бинти Каъб розияллоҳу анҳо.Аммо орадан вақт зтиб, севимли эри Зайд ибн Осимнинг вафоти унга қаттиқ таъсир қилади. Аллоҳ таолонинг тақдирига буйсуниб сабр қилади.Кейинчалик Ғозийя ибн Амр исмли кишига турмушга чиқади.
Бадр жангидан сўнг орадан бир ярим йил ўтиб , мушриклар билан иккинчи, Ухуд жанги бошланади . Мадина шаҳри яқинидаги Ухуд тоғи атрофида қаттиқ тўқнашув бўлади.Мушриклар мусулмонларнинг кучли ҳамламига дош беролмай, ғаниматларини қолдириб қоча бошлайдилар. Уларни енгилди деб ўйлаб, мусулмонлар қўшини ўлжа тўплашга киришиб кетадилар ва мана шу ерда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ўгитларини унутиб ,турган ерларини ташлаб кетиб , нафсга эргашиб, катта хатога йўл қўядилар. Бундан унумли фойдаланган душманлар қайта ҳужумга ўтиб уларни ўраб кела бошлайди.
Нусайба бинти Каъб розияллоҳу анҳо бу жангда ҳамширалик вазифасини зиммасига олган эди. Жангчиларнинг жароҳатларини боғлаб, уларга ёрдамлашаётган пайтда содир бўлган парокандаликни кўриб, қўлига қилич олади ва Аллоҳ йўлида жанг қила бошлайди. Нусайба розияллоҳу анҳо эри ва ўғли Абдуллоҳ билан Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламни мардонавор ҳимоя қиладилар. Бу ҳақда кейинроқ Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Қачон ўнгимга ёки сўлимга қарасам, мени ҳимоя этиш учун жанг қилаётган Нусайбани кўрардим " дегандилар.
Бир аскарнинг қалқонини Нусайбага бердирдилар.
Қурайш суворийларидан бири Нусайбага ҳужум қилди. Ўғли Абдуллоҳни унга ёрдамга жўнатдилар. Абдуллоҳ яраланди, она унинг ярасини боғлаб, жангга қайтарди. Ўзи ҳам жангни давом эттирди. Буни кўриб турган Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Нусайбанинг қилганини ким қила олади?!" дедилар.
Бу аёл ярадорларга сув тутар, жароҳатини боғлар, қилич тутиб мардонавор жанг қиларди.
Мушриклар ичидан қиличбоз Ибн Қамиа:
" Менга Муҳаммадни кўрсатинг! Иккимиздан биримиз,албатта , соғ қолмаймиз" деб қичқирди.
Унга қарши Нусайба ва Мусъаб ибн Умайр чиқдилар.
Душман Мусъабни шаҳид этиб, Нусайбага ташланди. Аммо мақсадига етолмади . Бу жангда Нусайба бинти Каъб розияллоҳу анҳо ўн уч жойидан яраланди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам унинг ўғли Абдуллоҳга:
" Онангни олдига бориб , ярасини боғла! " деб бақирдилар.Сўнг эса:
" Эй Нусайба оиласи! Аллоҳ сизни муборак қилсин! Онангни мақоми фалон- фалон кишиларнинг мақомидан устунроқдир. Аллоҳ бугун оилангизни паноҳида сақласин " дедилар.
Шунда Нусайба бинти Каъб розияллоҳу анҳо:
" Ё, Расулуллоҳ, жаннатда сиз билан бўлишимиз учун Аллоҳга дуо қилинг" дедилар.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Аллоҳим! Жаннатда уларни менга дўст қил!" деб дуо қилдилар.

" Ортиқ дунёда ҳар қандай алам чексам ҳам аҳамияти йўқ" дедилар ва жангни давом эттирдилар .
Аста -секин душман чекина бошлади. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам уларни Ҳамроул Асад водийсигача таъқиб этишни буюрдилар . Нусайба розияллоҳу анҳо бирга бормоқчи бўлди, аммо олган жароҳатлари бунга имкон бермай, Мадинага қайтишга мажбур бўлди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам жангдан қайтиб, уйларига кирмай туриб Нусайбанинг аҳволини суриштирдилар. Аҳволи яхшилигини билиб хурсанд бўлдилар.
Нусайба бинти Каъб розияллоҳу анҳу икки ўғлини Исломга содиқ қилиб ўстирди. Ўзи эса Расули акрамнинг вафотларидан сўнг, Пайғамбаримизни соғиниб, у зот билан жаннатда учрашадиган кунни кутиб яшади .
Аллоҳ таоло Нусайба бинти Каъб розияллоҳу анҳодан рози бўлсин!!
Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона