Буюк саҳобалар ҳаёти. Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг ҳаёти ва фаолияти.

4-05-2022, 00:58 admin Мақолалар 388

Буюк саҳобалар ҳаёти.
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг ҳаёти ва фаолияти.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
" Набий соллалоҳу алайҳи васаллам:
"Қуръон қироатини тўрт кишидан: ибн Масъуддан, Абу Ҳузайфанинг мавлоси Солимдан, Убайдан ва Муъоз ибн Жабалдан талаб қилинг", дедилар" .
Икки шайх ривоят қилганлар.
Муъоз ибн Жабал ( тав. 602 й. Мадина- ваф. 640 й. Мадина) буюк саҳоба, тўлиқ исмлари
Муъоз ибн Жабал ибн Амр ал- Ансорий ал- Ҳазражий, кунялари Абу Абдураҳмон.
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ўз тенгдошлари ичида зеҳни ўткирлиги, фаҳму фаросати ва ҳиммати олийлиги билан ажралиб турганлар. Ясрибда Мусъайб ибн Умайр розияллоҳу анҳунинг даъватлари билан 12 ёшларида исломни қабул қилганлар. Ёш бўлишларига қарамай, ясриблик мусулмон ҳожилар билан Маккага бориб, иккинчи " Ақаба" байътида иштирок этганлар. Етмиш икки гуруҳда энг ёши бўлиб Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга байъат қилиш бахтига муяссар бўлган эдилар. Маккадан кўтаринки руҳда Ясрибга қайтган Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ўзларига ўхшаган ёш мусулмонлардан бир гуруҳ тузадилар. Улар кечалари яширинча шаҳардаги бутларни синдириб парчалашни вазифа қилиб олган эдилар.
Ясрибда Амр ибн Жамуҳ исмли Бану Саламанинг улуғи бор эди. Бу одам ўз
" худо" сини алоҳида эътибор билан сақлар эди . Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу бошчилигидаги гуруҳ кечаси яширинча бутни ўғирлаб чиқиб ,ахлатга ташлаб юборадилар. Олиб ювиб тозалаб ўрнига қўйиб ,эртасига яна шу аҳвол такрорланади. Бу ҳодиса 3- 4 марта такрорлангач, " Қасам Аллоҳгаки, гар илоҳ бўлсайдинг, Сен ит билан бир чуқурда ётмасдинг" деб бутлардан воз кечиб, мусулмонликни қабул қилади. Бану Салама уруғини ҳам мусулмонликка даъват қилади.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилиб Ясрибга ( Мадинага) келганларидан сўнг, ёш ва қобилиятли Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу у зотдан Ислом таълимотларини чуқур ўргана бошладилар. У зотдан айрилмай, у зотга тушган ҳар бир оятни ва айтган ҳар бир ҳадисларини ёдлаб борар эдилар .
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васаллам билан хуфтон намозини ўқир, сўнгра қавмига келиб уларга ўша намозни ўқиб берар эди ".
Имом Бухорий ривоят қилган.
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ёш бўлишига қарамай ўта фазилатли ва илмли саҳоба эдилар. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни ўз қавмига имом қилиб тайинлаган эдилар. У кишини қавми жуда ҳурмат қилар, токи у зот келиб имомликка ўтмагунча намозни ўқимай кутиб турар эдилар.
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
" Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Сенга ишнинг боши ,умуртқа поғонаси ва ўркачининг чўққиси ҳақида хабар берайми?", дедилар.
" Ҳа, Эй Аллоҳнинг Расули" дедим.
" Ишнинг боши Исломдир. Унинг умуртқа поғонаси намоздир . Унинг ўркачининг чўққиси эса жидду жаҳдлар" дедилар. Сўнгра эса:
" Сенга ўшаларнинг ҳаммасига молик бўлган нарсанинг хабарини берайми?" дедилар.
" Ҳа, Эй Аллоҳнинг Расули" дедим.
Бас, у зот тилларини тутдилар ва:
" Мана буни тийгин! " дедилар.

" Эй Аллоҳнинг Расули, гапирган гапимиз учун иқобга олинамизми? " дедим.
" Онанг азангни тутсин, эй Муъоз! Одамларнинг тилларининг маҳсули дўзахга юз тубан туширмаса, нима туширар эди!" дедилар".
Имом Термизий ривоят қилганлар.
Яман подшоларининг элчилари келиб, ўз қавмларининг Исломга кирганликлари ҳақидаги хушхабарни етказиб, одамларга дин илмларини ўргатиш учун устозлар юборилишини сўрадилар . Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам юборишга қарор қилинган муаллимлар рўйхатининг бошида Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу турардилар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам у зотга озгина юрилгач, орқасидан одам жўнатиб қайтариб таъкидладилар:
" " Нима учун ортингдан одам юборганимни биласанми? Мени изнимсиз ҳеч нарсани олмайсан. Чунки бу ғулудир. "Кимки, хиёнат қилса, қиёмат куни хиёнат қилиб олган нарсаси билан келади" дедилар".
Имом Термизий ривоят қилганлар.
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу Яманда Ислом шаръий ҳукмларини жорий этишда катта хизмат қилдилар .Мерос, закот , маҳр бўйича ҳукмлар бердилар. Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу Яманда волий ( ҳоким) бўлиб ишлаб турган пайтларида Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар.
Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу халифалиги даврида Ямандан қайтиб келдилар.Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу жиҳод қилиш мақсадида Шомга сафар қиладилар. У зотнинг сафари Мадинада илмий соҳада танглик туғдирди.У зотнинг фатволари мусулмонлар учун жуда зарур эди. Буюк саҳоба Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу даврида энг кўзга кўринган олимга айланган эдилар. Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу ҳамиша у зотдан маслаҳат олиб турар эдилар. Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ҳамиша одамларни илмга, Аллоҳ таолонинг зикрига даъват қилар эдилар . У зот тез- тез:
" Ҳакимнинг бузилишидан эҳтиёт бўлинглар.Ҳақни ҳақ ила танинглар.Чунки ҳақ нурдир" дер эдилар.
Бу покиза инсон бутун бир қавмларнинг закотини йиғиб, уйларига бўш тўрвани елкага ташлаб қайтардилар . Аёллари Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳуга шикоят қилганда, у зот кулиб, аёлларини рози қилиш учун бирор нарса берардилар .Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳунинг ғазабидан қўрққанлар ўртага Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни воситачи қилар эдилар. Бу тақвоси кучли инсон қўлларига тушган мол- мулкни Аллоҳ йўлида тарқатиб юборар эдилар.
Ҳижратнинг 18- йилида Шомда вабо тарқалди. Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ҳам вабо туфайли 38 ёшларида вафот этдилар.
У зот Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламдан 157 та ҳадис ривоят қилганлар.
Аллоҳ таоло Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан рози бўлсин!!



Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш