Росулуллоҳ ўгитлари.

30-04-2022, 23:34 admin Мақолалар 608

Росулуллоҳ ўгитлари.

Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, аҳли байт, асҳобларига саловот ва дурудларимиз бўлсин.
Ойларнинг султони Рамазон сабаб, қалбларимиз хушуъсини, роҳатини топдик.
Кўча - кўйда ўтирган Баъзи аёлларимиз ҳам кўринмай қолишди.
Отинойилик имкониятимиз сабаб Баъзи оилаларга боришга,улар билан дилдан суҳбатлашиш, маслахатлар беришга тўғри келади.
Аёллармиз,аёллар тилини тушунамиз.
Аммо баъзида хатто сизга ҳам ёқмайдиган манзарани гувоҳ бўламиз.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пурхикмак хадисларига суяниш билан Баъзи " мард" аёлларимизга жавоб ,кўрсатмалар берамиз.
"​​Эрига азият берадиган аёлларни жаннатдаги ҳурлар баддуо қилади.!
Эрингизга озор беришдан эҳтиёт бўлинг. Аёлнинг вазифаси сўзи ёки иши билан эрига азият бермаслик, унинг обрўси, моли ва фарзандига зарар келтирмасликдир.
Эрни паст санаманг, ғийбат қилманг, айбламанг, мазах қилманг, ёмон лақаблар билан атаманг. Унга ёқмайдиган муомала қилманг. Эрига азият берадиган аёлларни жаннатдаги ҳурлар баддуо қилиши ҳам етарли огоҳлантириш аслида.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Бирон аёл дунёда эрига азият берар экан, эрнинг жаннатдаги оҳу кўз ҳурлари: "Унга озор берма, Аллоҳ сенга қарши уруш очгур! У сенинг ёнингда вақтинчалик қолувчи, холос. Тезда сендан қутилиб, бизни олдимизга келади", демасдан қўймайди.
Озор беришнинг яна бир кўриниши аёл эрига ва фарзандларига берган пулини миннат қилишидир. Қолаверса, миннат ҳосил бўлган ажр-савобни ҳам кетказади.
Аллоҳ таоло: "Эй иймон келтирганлар, (берган) садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг!" деган (Бақара сураси, 264-оят).
Эрга имкони етмайдиган нарсаларни юклаб қўйиш ҳам унга озор беришнинг бир кўринишидир. Аксинча, аёл оз нарсага рози бўлиб, то Аллоҳ кенгчилик бергунича қаноат қилиб туриши керак.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Бой киши ўз бойлигидан нафақа берсин. Кимнинг ризқи танг қилинган (камбағал) бўлса, у ҳолда, Аллоҳ унга ато этган нарсадан (ҳолига яраша) нафақа берсин! Аллоҳ ҳеч бир жонни Ўзи унга ато этган (ризқ)дан бошқа нарсага таклиф қилмас. Аллоҳ танглик (камбағаллик)дан кейин енгиллик (бойлик)ни ҳам пайдо қилур" (Талоқ сураси, 7-оят).
Инсонларга тафаккур,тадаббур неъмати хослаб берилган неъматдир.
Қани Рамазоним тугамаса...

Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш