"АЁЛНИНГ ЭРИГА НИСБАТАН РИОЯ КИЛАДИГАН ОДОБЛАРИ."

27-04-2022, 13:16 admin Мақолалар 497

"АЁЛНИНГ ЭРИГА НИСБАТАН РИОЯ КИЛАДИГАН ОДОБЛАРИ."

Муслима аёл Аллоҳ таолога маъсият бўлмаган нарсада эрини рози қилишга ҳаракат қилади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам "Қай бир аёл ўлсаю эри ундан рози бўлса жаннатга киради, дейдилар." Хаётдаги энг гўзал фазилат қаноатдир.Рисоладаги аёл ўзини бу фазилати билан зийнатланмоғи даркор.Турли хою-хавас зеби-зийнат талаб қилиб эрини қийин аҳволга солиши яхши эмас. Аввалги момоларимиз ризқ -рўз топиш учун жўнаб кетаётган эрларига харом касб қилманг, Аллоҳдан қурқинг, биз очлик-ночорликка чидаймиз лекин дўзахнинг азобига чидай олмаймиз дер эканлар.Улуғ имомлардан Жаъфар Содиқ рахимахуллох бир солиҳа аёл эрига етти кун хизмат қилса Аллоҳ унинг қаршисидаги дўзахнинг етти эшигини ёпиб, жаннатнинг саккиз эшигини очади дейдилар. Хотин оилада чиройли амалларга одатланмоғи лозим.Аёл киши эрини виждонига айланиб уни гунохдан ,ёмон ишлардан қайтаради савобга яхши ишларга ундаб туради.Солиҳа аёл яхшилик пайтида ҳам, оғирчилик пайтида ҳам эри учун яқин кишиси, дарткаши ва маслахатчиси бўлади.Тушкун кунларида кўнглини чўктирмай олдинга интилишга ундайди.Солиҳа аёл эрини ёрдамчиси, ишончли кишиси бўлиб ,ҳамма нарсани тартибга солиб туради.Бу холат албатта эрини уйга боғлайди чунки бу ерда рохат -фароғат, хузур-ҳаловат топади.Аёл киши эрини ҳузурида ширин суҳан, хуш муомала бўлиши билан бирга,тоза- чиройли кийинган зийнатланган бўлиши керак.Чунки бу холат эр қалбига хурсандчилик, қувонч бағишлайди.Рисоладаги аёл эрини олдида ҳам ортидан ҳам обрўсини ва молини сақлайди.

Деҳқон МФЙ отинойиси: Якубова Сорахон.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш