ФАЗИЛАТДА ТЕНГСИЗ МУБОРАК ОЙ.

20-04-2022, 13:47 admin Мақолалар 374

ФАЗИЛАТДА ТЕНГСИЗ МУБОРАК ОЙ.

Фазилатда тенгсиз муборак ой - Рамазон. У эзгулик сайли, тоат мавсуми, яхшиликлар мусобақасидир. Шарофатли ой ташриф буюриб, инсонларни янада саховатли бӯлишга ,ёмонликлардан тийилишга, фақат ӯзимиз учун эмас, ӯзгалар учун ҳам фидойи бӯлишга, эзгу амалларни кӯпайтиришга ӯргатди. Бу фазилатли фурсатларда Набий алайҳиссалом доимо фақир-мискинларга яхшилик қилар, садақа берар, ҳожатмандларни эҳтиёжини чиқарар эдилар. Ихлос билан тутилган ҳар бир рӯза -ибодат. Унафсни покловчи, хулқни гӯзаллаштирувчи, ҳидоят манзилидир.
Халқимиз саховатли, эҳтиёжманд кишиларга ёрдам беришга доим шай. Маҳалладошларимиз орасида ӯзлари узоқ шаҳарларда яшасаларда, қуни-қӯшниларига, қишлоқдошларига савоб ишлар қилиб, одамларга нафи тегишини ҳаётининг мазмунига айлантирган солиҳлар кӯп. ""Ким бир кишига енгиллик яратиб берса , Аллоҳ унга қиёматда енгиллик беради " деган ҳадиси шарифга амал қилиб, эҳтиёжманд, боқувчисини йӯқотган, ногиронлиги бор оилаларга саховат кӯрсатяптилар. Уларга беғараз ёрдам кӯрсатилиб, кӯнгиллари обод этиляпти. Яратганнинг розилиги учун эл ва халқ хизматида бӯлиш, имкон қадар бошқаларга ёрдам қӯлини чӯзиш ва ҳожатларини чиқариш юксак саодатдир.
Солиҳ амалларга қанча ғайратли бӯлсак, Рамазоннинг баракотидан шу қадар улуш оламиз...
Халқимиз фаровонлигини янада зиёда бӯлиши, оилаларнинг маънавий камолоти, Ватанга, халқига, дину диёнатига содиқ инсонлар борлиги биз учун ибрат ва фахр.
Рӯзани ихлос билан, саодат умидида тутган ҳар мӯминга, ӯзгалар учун ҳам фидойи ва камарбаста бӯлаётганларга дунёда нажот топиш, охиратда эҳтиромга сазаворлар қаторида туриш насиб этсин.
Аллоҳ таоло барчамизга бу ойни муборак қилсин. Бу ойда эзгу амалларимизнинг савобини кӯпайтириб, гуноҳларимиз кечирилишини ва бошқа ойларни ҳам шундай баракали ӯтказишимизни тақдир этсин.

"Хомработ" МФЙ отинойиси
Норова Шаҳзода
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш