Рамазонда савобли амалларга шошилайлик.

13-04-2021, 16:02 admin Мақолалар 516

Рамазонда савобли амалларга шошилайлик.
Бизларни мусулмонлардан қилиб яратиб, тинч ва осойишта юртда хотиржамликда, рўза тутиш бахтига мушарраф этган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Рамазон ойи саодат асридан буён мусулмонлар томонидан алоҳида шараф билан кутиб олинадиган ойдир. Бу ой Қуръон нозир бўлган ой. Бу эса Рамазон ойининг фазилатларини янада зиёда этади. Рўза инсоннинг соғлигига шифо бўлса, Қуръон унинг руҳиятига шифо бўлади. Рўза тутган кишининг тақводорлиги зиёдалашади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда рўзани олдинги умматларига фарз қилганидек, ушбу уммати Муҳаммадияга ҳам фарз қилганини айтади. “Эй иймон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди. Шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз”. (Бақара сураси 183-оят). Рўза туфайли инсонда Роббисини кўриб турганлигини хис қилиш кучи, У зотдан қўрқиш хисси янада зиёдалашади. Рўза тутиш билан банда Роббисига бўйсиниб тақвоси янада орта бошлайди. Рўза кўзни номаҳрамларга назар солишдан сақловчи, ёмонликларга ундовчи шайтоний нафсни сусайтирадиган асосий омиллардандир. Инсон рўза ёрдамида ҳар қандай нафснинг хохиш истакларига ғолиб келади. Шу билан бирга қийинчилик, машаққатларга бардош бериш, сабр қилиш тажрибаси ошади. Бу муборак ойда имконимиз даражасида фойдаланиб катта ажру савоб олиб қолиш харакатида бўлишимиз керак. Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойи ҳақида шундай деганлар: “Кимки Рамазон ойи келишидан шодланса, Аллоҳ таоло унинг жисмини дўззах ўтига харом қилади”. Бу муборак ойда ҳар бир киши қалбини поклаши, ўзаро хусумат гиналарни йўқотиши, қўни-қўшнилар, қавми-қариндошлар орасида ёрдамга мухтожларга мурувват кўрсатиши, яқинларига силаи рахмда бўлиш, беморларни зиёрат қилиш, етимлар бошини силаш, ёлғиз кексалар ва имконияти чекланган шахслар холидан хабар олиш каби савобли ишларга шошилиши ва бировнинг дилига озор етказиш, хаққига тажоввуз қилиш каби барча гуноҳлардан ўзини тийиши лозим. Рамазон нафс билан курашиш ва қурбат хосил қилиш ойи ҳамдир. Аллоҳ бу ойда вақтимизни, соғлигимизни, мулкимизни ва бор вужудимизни холис Ўзининг ризолиги йўлида ишлатишимизни хохлайди. Рамазони шариф келганда Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васаллам янада саховатли бўлиб кетар эдилар. Биз ҳам жанобнинг умматлари эканмиз, У зотдан ўрнак олиб яхши амалларда бардавом бўлишга, қўлимиздан келганича савобли ишлар қилишга шошилишимиз зарур. Бу ой товба қилишга, истиғфор айтишга, қалбларимизни сайқаллашга, савобли амалларни кўпайтиришга энг яхши фурсатдир. Барчага маълумки, Рамазон ойида инсон сахардан токим шомгача емоқ, ичмоқ ва жинсий ғаризаларини қондириш каби ишлардан сақланмоғлиги лозим. Бундан ташқари инсон ўзини қаттиқ назорат қилиши, ғазабни келтирадиган амаллардан тийилиши, эзгу амалларда бардавом бўлиши мақбул амаллардандир. Рамазон Қуръон нозил бўлган ойлиги сабабли, аксарият вақтимизни Қуръон тиловати ва тадаввурига йўналтирсак, зикр, истиғфорларда бардавом бўлсак, бунда амалларимиз қабул бўлишлигида чиройли фурсат бўлади. Бу ойда савобли ва эзгу амалларни кўпайтириш билан бирга солиҳ кишилар даврасида бўлиш, уларни суҳбатларини олиш, ўгитлариига қулоқ тутиш, мақсадга етишиш йўлларидан бири хисобланади. Расуллуллоҳ салоллоҳу алайҳи вассаллам сахарлик ҳақида шундай деганлар: Анас ибн моликдан ривоят қилинади: “Набий салоллоҳу алайҳи васаллам: “Сахарлик қилинглар. Албатта, сахарликда барака бордир”-дедилар” (Имом Муслим ривояти). Ифторлик ҳақида эса Саҳл ибн Саъад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулоллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонлар мадомики ифторликни ўз вақтида кечиктирмай қилар эканлар, доимий яхшиликда бўлишади”-дедилар” (Имом Бухорий ривояти). Албатта бу борада ифторликлар исрофгарчиликка йўл қўймаган ҳолда хонадонларда ўтказилса ва бунга рўзадор ва ҳақдорлар таклиф қилинса, амалларимизни қабул бўлиши гумонда қолмайди. Зеро Қуръони каримда “Еб ичинглар, лекин исроф қилманглар”-деб мархамат қилинади. Имом Жўнайд Бағдодий Раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Динда собит қадамлик, каромат сохиби бўлишдан афзалдир”. Ҳар биримиз солиҳ амалларни бажаришга ва маъсият гуноҳлардан сақланишга қодир қилиб қўйган Аллоҳ таолога шукронада бўлайлик. Аллоҳ азза ва жалла бу муборак ойда тутган рўзаларимизни, солиҳ амалларимизни даргоҳида мақбул этиб, гуноҳларимизни мағфират айласин.


Навоий вилоят вакилининг
хотин-кизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш