Хуш келибсан азиз ойим Рамазон
Б .Р.Р
Бизга рамазон ойида рўзани фарз қилган (зот) Оллоҳга беҳисоб шукрона-ю, ҳамдлар бўлсин!
Бизни ҳидоят йўлига бошлаган,
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)га саловат-у саломлар бўлсин.
Хуш келибсан, азиз ойим Рамазон
Хайр-у аховатга бойим Рамазон
Ойлар ичра енг қутлуғ, енг аълоси
Соғинтирмай келгин доим Рамазон
Алҳамдулиллаҳ, бизни ойларнинг султони бўлган рамазон ойига етказган Оллоҳга беадад шукрлар бўлсин. Рамазон барча ойлар ичида фазилатга тенгсиздир.
Рамазон ойларнинг енг қадрли ва фазилатли ҳақида Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дедилар: “Рамазон-ойларнинг султонидир” (Имом Бухорий,Имом Муслим)
Рамазон ойи-одамлар учун ҳидоят манбаи ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қурон нозил қилинган ойдир.
(Бақара 183)
Рамазон арабча “рамзо” сўзидан олинган бўлиб,ёмғир маъносини англатади.Ёмғир ер юзи ғуборини ювганидек,Рамазон рўзаси бандаларининг гуноҳларга хаффорот бўлиши учун ҳам шундай номланган.
Эй, имон келтиргпнлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд(у сабабли) тақволи бўлсангиз (Бақара 183).
Сизларга муборак ой-Рамазон ойи келди.Аллоҳ сизларга унинг рўзасини фарз қилди.Унда жаннат ешиклари очилди. Дўзах ешиклари ёпилди.Унда исёнкор шайтонлар кишанланадилар.Унда минг ойдан яхши кеча бор.Ким унинг яхшилигидан маҳрум бўлса,кўп нарсадан маҳрум бўлибди.(Насимий ривояти)
Расуллуллоҳ(с.а.в): “АЛлоҳ таоло Рамазон ойи рўзасини фарз қилди, мен унинг кечаларида ибодат қилишни суннат қилдим.Рамазон рўзасинитутиб бўлган одам онадан янги туғилган кунидаги каби гуноҳлардан фориғ бўлади”,Рамазон ойида ҳар тунда бир жарчи: “Эй яхшиликни истовчи,унга интилгин,эй ёмонликни хоҳловчи, ундан тўхтагин,ҳар кимса Аллоҳ изми билан дўзахдан озод бўлур”, деб нидо қилади”, дедилар”(Имом Ахмад Байҳақий) Рўзанинг,бошқа ибодатларда бўлганида ҳам руҳий, ҳам жисмоний фойдалари бор.Рўза:
Аллоҳ таолонинг розилиги, раҳмати ва муҳаббатига сазовор этвди.
Ахлоқни гўзаллаштиради
Қалбни юмшатади
Кишини саҳоватли,шафқатли,сабрли бўлишга,неъматлар қадрини билишга ўргатади
Дуолар қилишни тезлаштиради
Жаннатнинг Райён эшигидан киришга васила бўлади
Вужуд саломатлигига ёрдам беради
Булар –Аллоҳ таоло бизга икром этган тенгсиз ибодатнинг биз билган фойдалардан айримлари.Рўзанинг Аллоҳгагина маълум яна кўплаб фойдалари борлиги аниқ.Рўзанинг жисмимизга қанчалик фойдали эканлигини билсак-да, ундан саломатликни мақсад қилиб олмаймиз.Чунки рўза- Роббимизнинг буйруғи.
Бандаларимнинг номоз ўқишлари,Хайр-эҳсон қилишлари,закот беришлари ўзлари учун, тутган рўзалари эса мен учундир,Бинобарин, унинг мукофотини ўзим бераман.(Бухорий ривояти)
Рамазон ойида садақа бериш ҳам савобли амаллардан биридир.
Анас(р.а) ривоят қиладилар: “ -Эй Аллоҳнинг Расули,қандай садақа жуда хайрлидир?
-Энг хайрли садақа Рамазон ойида берилган садақадир” дедилар.
Шунингдек, Рамазон ойида ифтор қилдириш каби жуда ҳайрли амаллар ҳам мавжуд.
...Ким бирор чиройли амал қилса,Биз унинг учун унга (амалига) яна ҳусни зиёда қилурмиз(зиёда савоб ато этурмиз)...9Шўро 23)
Рамазон ойининг яна бир фазилати- унда минг ойдан ҳам афзал Қадр кечаси бордир.
“Лайлатул Қадр”-белгилаш кечаси деган маънони беради.Йил давомида қилинадиган амаллар, топиладиган ишқ, тақдир белгиланадиган кечадир. Ибн Аббос (р.а)дан ривоят қилади: Расулуллоҳ (с.а.в):
“У очиқ ҳам, иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмаган кеча. Унинг тонгида қуёш қизғиш, заиф бўлиб чиқади”.(Ибн Хузаймо ривояти) дедилар”.
Ойша онамиз(р.а) ривоят қилади:
“Расулуллоҳ (с.а.в) Рамазоннинг охирги ўн кунлиги келса, кечалари ухламас эдилар ва уйдагиларни ҳам ибодат қилишга уйғотар эдилар, дедилар”.(Имом Бухорий, Имом Муслим)
Расулуллоҳ (с.а.в) Рамазон кечалари:
“Ё Аллоҳ, Албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан”.Мени (гуноҳларимни) кечиргин”, деб дуо қилишни тавсия этадилар.(Имом Термизий ривояти)
Бу кечада Барча номозларни ўз вақтида адо этиш,нафл ибодатлар, зиер, тиловат, хайр-у эҳсон ва бошқа амалларни қилиш фазилатлидир.
Ким Қадр кечаси унинг фазилатларига ишониб,савоб умидида кечани бедор ўтказса, олдинги гуноҳлари кечирилади.(Мутта фақул алайх).
Аллоҳ таола барчамизга ҳар-бир кунни қадр кечасидек ўтказишни насиб айласин. Барчамизни Рамазон ойи фазилатлири билан сийласин.Хатоларимизни ўзи кечириб, гуноҳларимизни махфират қилсин ва жамолини бепарда кўрмоқликни насиб айласин.Омин.
Хуш келибсан улуғ ойим Рамазон
Сабабларга тўлиқ ойим Рамазон
“Бўғирдоқ” МФЙ
Отинойиси: Миртазаева Робия