Кечиримлилик юксак фазилат.
"Албатта ким (Ӯзига етган озор-азиятига)сабр қилса ва(интиқом олмай Аллоҳ учун)кечириб юборса, шак-шубҳасиз бу ишларнинг мақсадга мувофиғидир"
(Шӯро сураси 43-оят)
.Пайғамбаримиз Муҳаммад (Соллаллоҳу алайҳи васаллам)марҳамат қилганларидек "одам боласининг ҳар бири ҳам гуноҳ қилади, аммо уларнинг ичида энг яхшилари ,қилган гуноҳларига тавба қиладиганларидир."
Албатта Аллоҳ бандасини тавбасини қабул этувчи зотдир.
Халқимизда "беайб Парвардигор "деган ҳикмат бор. Инсон хатодан ҳоли эмас. Одамлар бир бирларини хатоларини кечириши ,уларни олий жаноб хулқ эгаси эканлигидан далолат беради.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир қанча оятларида бандаларини бир-бирларини хато камчиликлари ва айб нуқсонларини кечиришга буюрган яъни "Агар сизлар афв этсангиз, койимасангиз ва кечирсангиз , у ҳолда ,албатта, Аллоҳ (ҳам сизларга нисбатан)мағфиратли ва раҳимлидир "
Тоғобун сураси 14-оят)
Дарҳақиқат, турли-туман хулқ атворли одамлар орасида яшар эканмиз албатта улардан бир қанча озор-азиятлар кутишимиз мумкин.Агар ҳар бир шундай кӯнгилсизлик бизга қаттиқ таъсир қилиб, ғамга ботириб қӯяверса ,шубҳасиз бутун ҳаётимиз азобга айланади.Шу боис имкон қадар ён-атрофимиздагиларнинг хатолари билиб билмай етказган озорларига сабр қилиб, кечиришга ҳаракат қилишимиз керак бӯлади. Шунда бир-биримизга меҳр муҳаббатимиз зиёда бӯлади. Одамларни хато ва камчиликларини кечириш ғазабини ютишдир. Яъни ҳақиқий тақводор фақатгина ғазабини ютмайди, балки анашу ғазабини қӯзғаган одамдан ӯч олишга кучи етса ҳам ,уни кечиради.
Кечиримли бӯлиш жаннатга кириш учун сабабдир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)шундай деганлар Яъни "Қиёмат куни бӯлган да бир жарчи нидо қилади "Одамларга Кечиримли бӯлганлар қаерда?Парвардигорингизни ҳузурига келинглар ва савобингизни олинглар!Қайси бир мусулмон кечиримли бӯлса, жаннатга киришликка ҳақлидир"(Имом Ибн Мурдавайҳ ривояти )
Афсуский, ҳозирда кундалик ҳаётда ӯта мутакаббир инсонлар учраб турибди. Улар бировларни айб -нуқсонларини, хато камчиликларини қидириб, уларни ёмонлашни, танбеҳ беришни яхши кӯрадилар.Ҳеч ким камчилик ва хатодан ҳоли эмас. Инсонни олий жаноблиги ,иззат шарафи унинг кечиримлилигида намоён бўлиши билан бирга бу унинг мартабасини янада зиёда бӯлишига сабаб бӯлади. Муқаддас Ислом динимиз инсонларни кечиримли бӯлишга тарғиб қилади.Чунки кечиримли бӯлишида инсонлар учун кӯп манфаат бор. Аввало кечирган киши ӯзини енгил тортиб Аллоҳдан бӯладиган ажрга лойиқ бўлса, кечирилган инсон эса кечирувчига нисбатан бӯлган адовати кетиб, қалбида унга нисбатан илиқлик ва меҳр пайдо бӯлади.
Мағфират гуноҳни кечириш бӯлса, афв уни кечириш билан бирга бандани гуноҳ амаллари қаторидан ҳам ӯчириб ,йӯқ қилиш ва бошқаларнинг эсидан ҳам чиқаришидир яъни Аллоҳ таоло бандани гуноҳларини афу қилиши Қиёмат кунида бандага бу гуноҳ эслатилмаслиги ва амал рӯйхатидан ҳам олиб ташланишини англатади. Мағфират эса ундай эмас. Яъни ҳисоб кунида ӯша гуноҳ бандани ёдида бўлади, унга эслатилади маломат қилинади, аммо бошқалардан беркитилади ва унга ӯша иш учун жазо берилади.
Рамозон ойида, хусусан Қадр кечаси топиладиган ушбу охирги ӯн кунликда Аллоҳ таоло Ӯзининг Афу сифати билан барчаларимизни афу этишини сўраймиз. (Омин)
Навбахор МФЙ отинойиси Хайитова Маҳбуба.