Ниҳоятда буюк хулқ соҳиби.

2-03-2021, 12:18 admin Мақолалар 668

Ниҳоятда буюк хулқ соҳиби.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам оҳирги маротаба ҳаж қилаётган пайтда ушбу оят нозил бўлди. "Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун исломни дин қилиб танландим".(моида 3-оят).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан бир неча кун муқаддам васият қилиб айтдилар:" Эй одамлар! Мен сизларга шундай нарсаларни қилдирмоқдаман, агар уларни маҳкам ушлаб амал қилсангизлар, ҳеч қачон адашмайсиз. Бу нарса- Аллоҳнинг китоби ва росулуллоҳнинг суннатидир".
Демак, ислом шариатининг асосий қонунлари мукаммал суратда Пайғамбаримиз ҳаётлик чоғида таркиб топган. Тангри таолонинг-Ер юзидаги бутун башариятга юборган оҳирги элчи Росули акрам Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳаётлари давомида муқаддам ўтган пайғамбарлар ичида жуда ҳам оғир мураккаб, шиддатли, азоб-уқубатли йўлни босиб ўтдилар. Ҳазрат пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳам савдогар, ҳам ибратли оила бошлиғи, ҳам мушриклар таъқибига учраган муҳожир, ҳам ажойиб воиз, ҳам адолатли қози, ҳам қонунлар жорий этувчи аллома, ҳам оддий жангчи, ҳам буюк саркарда, ҳам истеъдодли қўмондон, ҳам машҳур давлат арбоби, ҳаттоки подшоҳ бўла олган ягона пайғамбар эдилар.
Ислом динининг асосчиси ҳазрат пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаёти инсон камолотининг зилол, ёрқин тимсоли бўлиб қолди.
Навоий шаҳар"Ҳончарбоғ"МФЙ отинойиси: Қулбобоева Мавлуда.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш