Кечиримли бўлиш олий фазилат
Кечиримлилик инсоннинг улуғ сифатларидан биридир. Бошқаларнинг душманлиги ва озорларига сабр қилиб, қасос олмасдан, кечириб юбориш бу жуда катта нарса. Чунки бир кун инсоннинг ўзидан шундай хато содир бўлса, бошқалар ҳам уни кечиришлари мумкин. Кундалик турмушимизда баъзида кишилар билан муаммо ва зиддиятларга дуч келамиз, шу пайтда бирор киши келишмовчиликни олдини олиб, ислоҳ йўлини танласа яхши, акси бўлиб иккала томон ҳам ўзини ҳақ билиб тортишаверса оқибат яхшиликка олиб келмайди. Ойлаб, йиллаб аразлаб юришаверади, бориб кечирим сўраш ҳақида эса ўйлабам кўришмайди. Муқаддас динимиз таълимотларидаги икки кишининг уч кундан ортиқ аразлашиб юриши гуноҳ эканлиги, ўзи ҳақ шериги ноҳақ бўлсада биринчи бўлиб кечирим сўраб ўртани ислоҳ қилган инсонга улкан ажр берилишини унитиб қўямиз баъзида.
Авф бу содир этилган гуноҳини ўз вақтида тан олган ва ундан вақт ўтказмай тавба қилган мўмин кишидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек: “Одам боласининг ҳар бири ҳам гуноҳ қилади, аммо уларнинг ичида энг яхшилари, қилган гуноҳларига тавба қиладиганларидир”.
Аллоҳ таоло бундай дейди: “Агар сизлар (уларни) афв этсангизлар, койимасангизлар ва кечирсангизлар, у ҳолда, албатта, Аллоҳ (ҳам) мағфиратли ва раҳмлидир” (Тағобун, 14).
Албатта, Аллоҳ бандасининг тавбасини қабул этувчи зотдир. Шундан ўрнак олган ҳолда, инсонлар ҳам бир-бирларидан кечирим сўрашликка имкон беришлари, биродарларининг узрини қабул этишлари ва гуноҳини авф қилишлари лозим.
Яна бир оятда эса, Аллоҳ таоло ёмонликка яхшилик билан жавоб беришни Ўз Расулига буюради: “Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз (ёмонликни) гўзалроқ (муомала) билан даф қилинг! (Шунда) бирдан сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ (қалин) дўстдек бўлиб қолур” (Фуссилат, 34).
Яна бир ояти каримада Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“...ёмонликнинг жазоси худди ўзига ўхшаш ёмонликдир. Бас, кимки афв этиб (ўртани) тузатса, бас, унинг мукофоти Аллоҳнинг зиммасидадир. Албатта, У золимларни севмас” (Шўро, 40).
Азал азалдан мусулмонлар кечиримли, бағрикенг инсонлар бўлишган, бунга ўтмишда ўтган улуғларимизнинг ҳаётлари яққол мисол бўла олади.
Халифа Умар ибн Абдулазиз ҳузурига кечаси бир одам кириб, ҳамкасби хусусида баъзи сирларни гапира бошлади. У одам шикоятини тўхтатганидан кейин, халифа унга деди: “Эртага сенинг шикоятингни ўрганиб чиқамиз. Тўғри гапирган бўлсанг, уни жазога тортиш билан бирга сен ғийбатчи сифатида саксон дарра уриласан. Агар нотўғри гапирган бўлсанг, бировга туҳмат қилганинг учун саксон дарра уриласан. Агар гапингни қайтиб олсанг ва узр сўрасанг, у ҳам, сен ҳам афв этиласан”, деди.
Ривоят қилишларича, Саҳл ибн Убайдуллоҳ Тустарийнинг бошқа динга мансуб қўшниси бўлиб, унинг ҳожатхонасидан Саҳлнинг уйига ифлос-нопок нарсалар сизиб чиқар эди. Саҳл ҳар куни унинг тагига бир идиш қўйиб қўяр, мажусийнинг ҳожатхонасидан чиққан нарсалар идишга тўпланар ва кечқурун ҳеч ким кўрмайдиган жойга олиб бориб ташланар эдилар. Саҳл ҳазратлари узоқ муддат шу тахлит иш юритдилар. Вафотлари яқинлашгач, мажусий қўшнисини чорлаб: «Мана бу уйга кириб, бу ерда нима борлигини кўриб қўй», дедилар. У кириб идишга тушаётган ифлос, нопок нарсаларни кўрди ва: «Бу нима?» деб сўради. «Бу узоқ муддатдан бери ҳовлингдан мана шу уйга тушади. Уни кундузлари шу идишга тўплаб, кечалари олиб чиқариб ташлар эдим. Мабодо, ажалим яқинлашиб қолмаганида, буни сенга айтмас эдим. Бошқа бирон кишининг хулқи буни ўзига сингдира олмаслигидан қўрқдим. Энди хоҳлаганингни қил», дедилар. Шунда мажусий: «Эй шайх, мен кофир бўлсам ҳам, узоқ вақтдан бери менга шундай гўзал муносабатда бўлиб келаётган эдингизми?! Қўлингизни беринг, мен Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканига гувоҳлик бераман», деб мусулмон бўлди. Саҳл розияллоҳу анҳу шундан сўнг вафот этдилар.

Кармана туман "Қосим Шайх" масжиди имоми ноиби И.Хамраев