" Салмон биздан" ,дедилар.

12-04-2022, 19:03 admin Мақолалар 487

" Салмон биздан" ,дедилар.
Муҳожирлар туриб :
" Салмон биздан" , дедилар.
Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васаллам бунга жавобан у киши ҳақларида:
" Салмон биздан- аҳли байтдандир", дедилар.
Бешовлари ривоят қилганлар.
Абу Абдуллоҳ Салмон Форсий ( тав. ?- вафоти мил. 658 й.ҳижрий 35- й.) саҳоба, Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг мавлоларидан.
Салмон ул- хойр, Баҳс анил- ҳақиқа ( Ҳақиқат изловчи), Ибн ул- Ислом ( Ислом фарзанди, Соҳиб ул- китобайн ( Икки китоб соҳиби), кунялари билан машҳур бўлганлар. Асли исфаҳонлик. Мажусий динидаги оталаридан қочиб, дин излаб сафарга чиққанлар. Аввал насронийлик динига кириб, ( Икки китоб соҳиби деганлари шундан) сўнгра бир неча йиллардан сўнг Мадинадаги дин ҳақида эшитиб, у муборак жойда, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида Ислом динини қабул қилганлар.Насроний динида юрганларида ажали яқинлашган епископ ( руҳоний) у кишига араб ерларидан набий чиқиши, у Иброҳим алайҳиссаломнинг дини билан юборилиши, набий ватанидан қора тошли минтақали, хурмозорлари бор юртга ҳижрат қилиши, унинг очиқ аломатлари садақани олмаслиги , ҳадяни қабул қилиши, икки кураги ўртасида нубувват аломатлари борлиги ва ўша ерга бориши кераклигини айтади.
Салмон Форсий розияллоҳу анҳу бир тўп араб савдогарлари ўша ердан ўтишаётганларида ўзлариниям олиб кетишларини сўрайдилар. Улар рози бўлишади, аммо Водил Қуро деган жойда у кишини бир яҳудийга сотиб кетишади.Орадан бироз вақт ўтиб ,яҳудийнинг Бану Қурайзалик амакиваччаси у кишини сотиб олиб ,у кишини ўзи билан Ясрибга ( Мадина) олиб боради . У ерда хурмозорларни кўриб таърифланган жой шу ерлигини биладилар .Ва шу ерда қоладилар. Орадан вақт ўтиб Набий соллалоҳу алайҳи васаллам Ясрибга ҳижрат қилганларини эшитиб, ичларида иситмага ўхшаш титроқ туради ва кеч тушган ўзлари жамлаб қўйган хурмолардан олиб , Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам тушган жойга борадилар. Хурмони
" садақага атаганман" деб берадилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам хурмони бошқаларга бўлиб берадилар, ўзлари емайдилар . Иккинчи куни қайтиб бориб " Сизга ҳадя олиб келдим" деб берадилар. Хурмони еганларини кўриб
" бу иккинчиси" деб қўядилар.Учинчи аломатни ҳам топиш керак эди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Бақиъда ўз саҳобаларидан бирини дафн қилаётганларида, у кишининг елкаларига қараётганлигини пайқаб елкаларидаги лунгини
тушириб юборадилар. Шунда муҳрга кўзлари тушади ва у зотга ўзларини ташлаб ўпиб йиғлай бошлайдилар. Пайғамбар алайҳиссалом " Сенинг хабаринг недур? " , дедилар. У кишининг қиссалари жуда ёқди ва саҳобаларига ҳам айтиб беришларини сўрадилар Шу тарзда мусулмон бўлган Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ёрдамларида қулликдан ҳам озод бўладилар . Қул бўлганликлари сабаб Бадр, Ухуд жангларида қатнаша олмайдилар. Аммо, озод бўлгач, Хандақ жангида у кишининг маслаҳатлари билан душманларга қарши қазилган хандақ жангни мусулмонлар фойдасига ҳал қилади. Ихлоси кучли бўлган саҳоба Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламдан керакли барча таълимотларни зўр иштиёқ билан эгаллаб, етук олим, дуоси ижобат авлиё бўлиб етишадилар. Таврот ва Қуръонни яхши билгувчи саҳоба бир куни Тавротда
" Албатта, таомнинг баракаси ундан олдин икки қўлни ювмоқдир" дейилганини кўриб, буни Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга айтадилар. Шунда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Таомнинг баракаси ундан олдин икки қўлни ювмоқдир ва ундан кейин икки қўлни ювмоқдир " дейдилар.(Салмон Форсий розияллоҳу анҳунинг ўзларидан ривоят қилинган).
Имом Термизий Али розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
" Набий соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Албатта, ҳар бир набийга еттита нажийб ёки нақийб берилди.Менга эса ўн тўртта берилди", дедилар.
Биз ( Алига):
"Улар кимлар", дедик.
Мен, икки ўғлим, Жаъфар, Ҳамза, Абу Бакр, Умар, Мусъаб ибн Умайр, Билол, Салмон, ал- Миқдод, Абу Зарр, Аммор, Абдуллоҳ ибн Масъуд" деди.
Бундан Салмон Форсий розияллоҳу анҳунинг Аллоҳ таоло ҳузурида ҳам эътибори баланд зотлардан эканлигини кўриш мумкин.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Ва агар сиз юз ўгириб кетсангиз , сиздан бошқа қавмни сизнинг ўрнингизга келтиради, улар сизларга ўхшаган бўлмаслар" деган оятни ўқиганларида саҳобалар:
" Эй Оллоҳнинг Расули , биз юз ўгирсак, ўрнимизга келадиган, бизга ўхшамайдиганлар кимлар? " деб сўрашди.
Шунда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Салмон Форсий розияллоҳу анҳунинг елкаларига уриб:
" Мана бу ва унинг қавми" дедилар.Салмон Форсий розияллоҳу анҳунинг диний илмларни чуқур эгаллаб, олим даражасига етишдилар. Салмон Форсий розияллоҳу анҳу тасаввуф илмининг асосчиси ҳисобланадилар. Шунча юксак даражадаги инсон ўта қаноатли ва камтар бўлганлар.Ироқнинг Мадоин шаҳрига ҳоким бўлатуриб, бўйра тўқиб сотиб тирикчилик қилганлар. Маошларини муҳтожларга садақа қилганлар.Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламдан жуда кўплаб ҳадис ривоят қилганлар.
Ҳижрий 37- йил Мадоинда вафот этдилар. Жанозаларини Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ўқидилар .Қабрлари Салмони Пок деб номланган Бағдод яқинидаги мавзеда жойлашган.
Аллоҳ таоло Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан рози бўлсин!!



Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш