Буюк саҳобалар ҳаёти.
Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу ҳаёти ва фаолияти.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
" Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васаллам Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳуда сариқлик аломатини кўриб :
" Бу нима? " дедилар.
" Эй, Аллоҳнинг Расули, данак оғирлигидаги тиллага бир аёлга уйландим" , дедим.
Аллоҳ сенга барака берсин!
Бир қўй сўйиб бўлса ҳам, тўй қилгин " , дедилар.
Бешовлари ривоят қилаганлар.
Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳунинг тўлиқ исмлари Абдурроҳман ибн Авф ибн Абдулҳорис ибн Зуҳра ибн Килоб ибн Мурра аз- Зуҳрий ал Қурайшийдир.
У кишининг кунялари Абу Муҳаммад.Мусулмон бўлишларидан аввалги исмлари Абдуамр бўлган, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам у кишининг исмларини Абдурроҳман деб алмаштирганлар.
Оналари Шифаа бинти Авф ибн Абдулҳорис ибн Зуҳра дир.
Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу фил йилидан ўн йил кейин туғилганлар Яъни у киши Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламдан ўн ёш кичик бўлганлар. У киши узун бўйли, гўзал юзли, оқ- қизғиш рангли киши бўлганлар.Ёшликларидан турли ёмонликлардан мусаффо бўлиб , гўзал тарбия топганлар, тўғри сўз, оқил, ўткир фикрли киши эдилар.Жоҳилият даври одатларига эътибор бермас эдилар. Ўзларига хамрни ( ароқ) ҳаром қилган оз сонли кишилардан бири эдилар.Исломга саккизинчи бўлиб кирганлар.У киши Исломни биринчи бўлиб қабул қилган саккизликка кирадилар.
Ибн Асокир роҳматуллоҳи алайҳи ривоят қиладилар:
" Абдурроҳман ибн Авф шундай деди:
" Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам пайғамбар этиб боришларидан бир йилча олдин, Яманга сафар қилдим.Асқалон ибн Авокин ал- Ҳимярийнинг ҳузурига тушдим. У узоқ умр кўрган катта шайх эди.Қачон Яманга борсам, унинг уйига тушар эдим.У мендан Макка, Каъба, Замзам ҳақида сўрар эди.У менга " ичингизда хабари тарқаган киши чиқдими? Сизлардан бирортангиз динингизни инкор қилдими?" дер эди.Мен эса "йўқ", дер эдим...
Бу сафарги келишимда у жуда заифлашиб қолган экан. Қулоғи ҳам оғирлашибди.Мпн уникига тушдим. У менга:
" Эй қурайшлик насабингни айт", деди.
" Мен Абдурроҳман ибн Авф ибн Абдулҳорис ибн Зуҳра" дейишим билан:
" Етарли! Эй зуҳралик,мен сенга бир башоратни айтайми? У сен учун тижоратдан яхши!" деди.
" Айт" дедим.Сенга ажойиб хабар айтаман Сенга рағбат қилинадиган башорат бераман.Аллоҳ азза ва жалла биринчи ойда сенинг қавмингдан набий юборди.Уни ўзига сафий деб рози бўлди . Унга Китоб нозил қилди. Унга савоб ҳам жорий қилди. У санамлардан қайтаради.Исломга чақиради.У ҳаққа амр этади ва уни ўзи ҳам қилади. У ботилдан қайтариб ва буни ўзи ҳам қилмайди." , деди.
" У кимдан ўзи? ", дедим.
" У Бани Ҳошимдан. Сизлар унинг тоғалари бўласизлар .
Эй, Абдурроҳман, тезда қайт!
Сўнгра бориб унга ёрдам бер ва уни тасдиқ қил! " деди.
Сўнгра қария Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга ўқиб бериш учун бир нечта байтларни ўргатди.
Мен ҳожатларимни битириб , Маккага келдим. Сўнгра Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга йўлиқдим.У менинг дўстим эди.Мен унга Ҳимярийдан эшитганларимни айтиб бердим
У: " Муҳаммад ибн Абдуллоҳни Аллоҳ Ўз бандаларига пайғамбар этиб юборди. Сен унинг олдига бор " деди.У зотнинг олдиларига борсам, Хадийжа розияллоҳу анҳонинг уйида эканлар.Мени кўришлари билан кулдилар ва:
" Хулқли юзни кўрмоқдаман ва унга хайрни умид қилмоқдаман", дедилар
Бас, мен шаҳодат келтириб мусулмон бўлдим.Сўнгра у зотга Ҳимярийнинг шеърини ўқиб, хабарини айтиб бердим .
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Бир қанча менга иймон келтирганлар борки, улар мени кўрганлари йўқ . Бир қанча мени тасдиқ қилганлар борки,улар ҳузуримда ҳозир бўлганлари йўқ .Ўшалар биродарларимдир" дедилар .
Мана шу тарзда мусулмон бўлган Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу бошқа илк мусулмонлар қатори кофирларнинг тазйиқларига учрадилар ва бунинг ортидан икки марта Ҳабашистонга, сўнгра Мадинага ҳижрат қилган уч ҳижрат соҳибларидан бўлдилар .У кишининг ансорий биродарлари Саъд ибн Абу Робиъ розияллоҳу анҳудир.
Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу Мадинада Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ҳузурига сариқ либос кийиб келдиларУ кишининг ўзларидан ривоят қилинади:
"Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васаллам:
: Бу қаердан" дедилар." Эй Аллоҳнинг Расули, бир аёлга уйландим", дедим .
" Унга нима тақдим қилдинг?" дедилар.
" Бир данак вазнича тилла" дедим.
" Аллоҳ сенга барака берсин! Бир қўй сўйиб бўлса ҳам тўй қилгин" дедилар.
Бешовлари ривоят қилганлар.
Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг дуолари билан Аллоҳ таоло Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳунинг савдосига кенг барака бериб қўйди.Ҳатто ўзлари: " Агар бир тошни кўтарсам ҳам, тагидан тилла кумуш топиб оладиган бўлиб қолдим" деган эканлар. У кишининг мол- дунёси шу қадар кўп эканки, ҳисобига етиб бўлмаган экан.
Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу Бадр, Ухуд, Хандақ ва бошқа ғазотларда ҳамиша Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида бўлганлар. Бадр жангида оёқларига қилич тегиб кетиб ,оқсайдиган бўлиб қолган эдилар.Ухуд дангила 21 жойдан яраланган бўлсалар ҳам,жангни ташлаб чиқмаганлар. Дастлаб фақир бўлиб , тижорати кетидан бойиб кетган бу улуғ саҳоба хайр - эҳсонни кўп қилганлар. Бир кунда ўттиз қулни озод қилганлар. Мол-дунёсининг бир қисмини ҳаётликларида мусулмонларга тарқатганлар, бир қисмини ғозийларга васият қилиб қолдирганлар. Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
" Абдурроҳман ибн Авф мўминларнинг оналарига бир боғни васият қилди.У тўрт юз мингга сотилди."
Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳунинг меросхўрларига қолдирган мол-мулкининг ҳисобига етиш қийин эди.Бунчалик хайр-бараканинг сабаби Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг дуолари эканлигини ҳамма яхши билар эди.
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу дан сўнг халифа бўлишни истамаганлар, ҳакамлик қилганлар. Ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳуни халифа қилиб сайлаганлар,ҳаммадан аввал у кишига байъат қилганлар.
Вафотларидан олдин Ойша онамиз розияллоҳу анҳо у кишининг ҳузурларига келадилар Шунда Ойша онамиз розияллоҳу анҳо у кишига ўз ҳужраларига , Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ёнларига дафн қилишни таклиф қиладилар. Аммо, Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу рози бўлмадилар У киши вафотларидан сўнг, Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу билан ёнма -ён ётишни ваъдалашганларини айтдилар .Буюк саҳоба Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу 72 ёшда вафот этдилар. У кишининг жаноза намозларини Ҳазрат Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ўқидилар . Қабрга Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу қўйдилар .
Буюк саҳоба Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу ҳижратнинг 32- йили Мадинада, Бақиъ қабристонига дафн этилдилар.
Аллоҳ таоло Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳудан рози бўлсин!!
Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона