Ифторликда исрофга йўл қўймайлик!

6-04-2022, 04:58 admin Мақолалар 355

Ифторликда исрофга йўл қўймайлик!

Азиз мусулмон биродарлар, барчангизга муборак Рамазон ойи хайрли бўлсин.Рамазон ойи ҳақида,Салмон Форсий (р.а.) ривоят қилишларича, Рамазон ойида кимки бирорта рўзадорга ифторлик қилиб берса, унинг гуноҳлари кечирилар экан ва ўзига ҳам рўзадорники билан тенг савоб ёзилар экан. Бу ривоятдан бохабар юртдошларимиз муборак ойда имкон қадар рўзадорларга ифторлик беришга ҳаракат қилади.
Таассуфки, ифторлик беришда ҳам кимўзарга тушмоқдамиз.Аслида кун давомида емай-ичмай юрган одам кун ботганида енгил овқатланиши мақсадга мувофиқ бўлиб, бу унинг саломатлиги учун жуда муҳим.Аммо ифторликдаги “очил дастурхон”лар бунинг аксига хизмат қилмаяптими? Қарангки, бугун тадбирни уйида эмас, ресторанларда ўтказиш ҳам тобора урф бўлаётир. Ота-боболаримизнинг айтишича, Қуръон ўқилган хонадонга нур ёғилиб, барака кирар экан. Наҳотки, ифторлик дастурхонини уйида эмас, ресторанда ёзаётганлар шу тадбирда ўқиладиган ояту суралар нури ўз хонадонларига тушишини истамайдилар? Ёки манманлик ва кибр бу истакдан устунроқми?
Ифторлик дастурхони қаерда ёзилишидан қатъи назар, у исроф майдонига айланмаслиги керак. Зотан, ҳадисларда “Аллоҳ таоло бу савобни рўзадорга бир қултум сут ёки битта хурмо ёки бўлмаса, бир ҳўплам сув билан ифторлик қилиб берган кишига беради. Кимки рўзадорнинг қорнини тўйғазса, Аллоҳ қиёматда унга ҳавзи кавсаридан бир қултум сув ичиради, натижада у то жаннатга киргунича чанқамайди” дейилган. Қаранг-ки, бугун маҳаллаларда ўтаётган қатор ифторликларда меҳмонларга икки-уч хил таомлар тортилмоқда, дастурхонларда эса ноз-неъматлар сероб. Ачинарлиси, бу неъматлар тановул қилинмай, исроф бўляпти.
Ифторлик тўп-тўп одам чақириб, зиёфат бериш эмас, аслида муҳтож, эҳтиёжманд инсонларга бозорлик қилиб бериш, даволанишга имконияти йўқ беморларга дори-дармон улашиш, эҳтиёжлари учун уларнинг қўлига озми-кўпми, маблағ бериш ҳам, энг аъло ифторликдир.
“Ана шундай.Ким Аллоҳнинг нишоналарини улуғласа, бас, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир”. (Ҳаж сураси, 32-оят).
Шиор сўзи «нишон», «белги», «аломат» деган маъноларни билдиради. Бу сўз Аллоҳ таолога нисбат берилиб, «шаоируллоҳ» – «Аллоҳнинг нишонлари» дейилганда эса Аллоҳнинг дини, Исломнинг кўзга кўринган, шон-шавкати аломати бўлган нарсалар кўзда тутилади.
Шулардан бири – масжидлар ҳам Аллоҳ таолонинг шиорларидир. Демак, кимда ким масжидларни улуғласа, у Аллоҳ таолонинг шиорлари улуғлаган, шу орқали Аллоҳ таолони улуғлаган бўлади. Масжидларни улуғлаш эса жумладан уларнинг шаъни, ҳайбати ва масжидлардаги жамоат қоидаларини муҳофаза этишда намоён бўлади.
Барчамизга маълумки ўтган 2021 йил оғир синовлар билан ўтди. Ер юзига бало-офат бўлиб келганкўзга кўринмас ёв бизни диёримизни ҳам четлаб ўтмади.Одатий турмуш тарзимизни ўзгартиришга тўғри келди. Яъни мамлакат миқёсида карантин жорий этилиб, инсонларни ҳар қандай жамланишларига чек қўйилди. Зарурий ҳолларда ниқоб таққан ҳолда масофа сақлаб туриш тавсия этилди. Шунга қарамай талофатлар ҳам оз бўлмади.
Юртимизда карантин қоидалари юмшатилгандан бери Алҳамдулиллаҳ, махсус тартиб-қоида ва чекловлар билан бўлса-да, жамоат бўлиб масжидда ибодат қилиш бахтига эришдик. Бу бахтда бардавом бўлишимиз учун кўрсатилган қоидаларга амал қилайлик, азизлар! Зеро, бошқаларга тартиб-интизомда ибрат ва намуна бўлиш биз учун шартдир.
Ҳаёт ўз измига, маромига қайтган ушбу кунларда эмин эркинликда берилиш, пала партишликка йўл қўйишлик ёмон оқибатларга олиб келишини унутмаслигимиз керак. Мутасадди, мутахассисларнинг тавсияларига амал қилиш, жамоат жойларида ниқоб тақиш, масофа сақлаш ҳамда зарарсизлантирувчи воситалардан фойдаланишни ўзимизга одатга айлантиришимиз лозим бўлади. Чунки вирус, у балою-офат ер юзининг айрим жойларида ҳали ҳамон ўзини борлигини намоён қилиб турибди. Шундай экан Рамазон шукуҳи кезиб юрган ушбу кунларда,ҳар бир кундан унумли фойдаланиб,савоб амалларни кўпайтирайлик азизлар!

Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
@Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш