Боғий тушунчаси
Бу сўз араб тилидан таржима қилинганда зулм қилувчи, душманлик қилувчи, тажовузкор маъноларини англатади.
Истилоҳий маъноси ҳақида уламолар: “Боғий – бирор таъвил (бирор сўз ёки феълдан кўзланган махфий мақсадни ўз фикри билан изоҳлаб бериш)га кўра адолатли амирга қарши чиқувчи мусулмонларнинг қурол-аслаҳага эга бўлган тоифасидир”, – дея таъкидлайдилар.
Мусулмон раҳбар томонидан талаб этилган закот каби ҳақларни бажаришдан бош тортиш ҳам унга қарши чиқиш ҳисобланади. Боғий бўлиш учун хато таъвил билан амирга ноҳақ қарши чиқувчилар мусулмон ҳамда қурол-аслаҳага эга бўлишлари лозим. Акс ҳолда улар боғий эмас, балки оддий қароқчи ва йўлтўсар ҳисобланади.
Қуръон каримнинг Нисо сураси 59-оятида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва Пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз!”.
Оятда келган ва мутаржим томонидан “мусулмон ҳоким” деб маъно берилган ибора араб тилида “улул-амр” деб номланиб, “иш боши”, “буйруқ эга”си деган маъноларни англатади.
Уламолар ўртасида Қуръонда келган “улул-амр”дан кимни назарда тутилгани хақида икки хил фикр бор. Биринчи фикрга кўра (улар Имом Молик, ибн Аббос, Заҳҳок, Мужоҳид ва Ато), “улул-амр”дан мурод – Қуръон ва илм аҳллари, яъни фақиҳ ва дин уламолари дейилса, иккинчи фикрга кўра амир, бошлиқ ва волийлар, деб қаралади.
Иккинчи фикрни Имом Табарий қўллаб, ҳақиқатга яқинроғи дейди. Бу фикрга қўшилган уламоларнинг таъкидлашларича, мусулмонлар ичидан сайланган (ёки тайинланган) бошлиқ ва раҳбарлар Аллоҳга итоат қилар эканлар, уларга итоат этишлик вожиб дейилади. Улар бу борада бир қатор ҳадислардан далил келтирадилар. Жумладан, Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: Сизларнинг устингиздан гарчи ҳабаш қул (бошлиқ бўлиб), унинг боши майиздек (қора) бўлса ҳам (сўзини) тингланглар ва итоат қилинглар”.
Бу ҳадисни муҳаддислар султони Имом Бухорий ривоят қилган бўлиб, ҳадис мазмунидан бошлиққа итоат этиш, унинг сўзини тинглаш шартлиги тушунилади. Зеро, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг “тингланглар ва (уларга) итоат қилинглар” деган сўзи буйруқ шаклида бўлиб, у вожибни тақозо қилади. Бундан ташқари ҳадисдан итоат қилинадиган бошлиқнинг оқ ёки қора танли бўлиши, асл насабли бўлиши ёки бўлмаслиги, бой ёки камбағал оиладан чиққанлиги аҳамиятсиз экани тушунилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деди: “Ким менга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилибди. Ким менга осий бўлса, Аллоҳга осий бўлибди. Ва кимики амирга итоат қилса менга итоат қилибди, кимки амирга осий бўлса менга осий бўлибди”(Имом Молик ривояти)…. ( Давоми бор)
Конимех тумани бош имом хатиби: Р.Яндашев.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLpIinp9zqmIIhY-w