Ақида

30-07-2021, 11:59 admin Мақолалар 410

Ақида

Ислом таълимотида итоатнинг кўринишларида бири Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَأَطِيعُواْ الرَّسُولَ وَأُوْلِي الأَمْرِ مِنكُمْ
яъни: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг” (Нисо сураси, 59-оят).
Ушу ояти каримада келган “ўзингиздан бўлган ишбошилар”ни баъзи муфассирлар “уламолар” дея тафсир қилишган. Ибн Жарир Табарий “иш бошилар”нинг тафсирида машҳур саҳоба Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг: “Улар сизлардан бўлган амирлар”, – деб изоҳ берганини ривоят қилган.

(“Тафсири Табарий” 8-жуз, 492-бет).

Юқоридаги ояти карималардан маълум бўладики, мусулмон киши аввало Аллоҳ таоло ва Унинг расулига тўла таслим бўлиб, маъсият бўлмайдиган ўринда раҳбарларга итоат этиши ва бўйинсуниши лозим бўлади.
Инсон ва жамият ҳаётининг барча тармоқларини қамраб олувчи мукаммал шариатимизда оддий фуқаронинг раҳбарга қай йўсинда муомала қилиш масаласига ҳам алоҳида урғу берилган. Аҳли сунна ва жамоа ақидасини баён қилувчи мўътабар манбаъларидан бири ҳисобланмиш “Ақидатут-таҳовия”да ушбу мавзуга алоҳида тўхталиб, шундай дейилган:
وَلَا نَرَى الْخُرُوجَ على أَئِمَّتِنَا وَوُلَاة أُمُورِنَا، وَإِنْ جَارُوا، وَلَا نَدْعُو عَلَيْهِمْ، وَلَا نَنْزِعُ يَدًا مِنْ طَاعَتِهِمْ، وَنَرَى طَاعَتَهُمْ مِنْ طَاعَة الله عَزَّ وَجَلَّ فَرِيضَة، مَا لَمْ يَأْمُرُوا بِمَعْصِيَة، وَنَدْعُوا لَهُمْ بِالصَّلَاحِ وَالْمُعَافَاة
яъни: “Имомларимиз, бошлиқларимиз агарчи зулм қилсалар-да, уларга қарши чиқиш мумкин, деб ҳисобламаймиз. Улардан бирортасини қарғамаймиз. Уларга бўйсунишдан бош тортмаймиз. Улар модомики маъсиятга амр қилишмас экан, уларга итоат қилишни Аллоҳга итоат қилиш ўлароқ фарз, деб биламиз. Уларнинг ҳаққига салоҳият, муваффақият ва саломатлик сўраб дуо қиламиз”.

Имом Таҳовий ҳазратлари айтган ушбу матнга кўплаб саҳиҳ ҳадислар асос бўлади. Жумладан Набий алайҳиссалом ўзларининг ҳадиси шарифларидан бирида шундай деганлар:
" مَنْ أَطَاعَنِي فَقَدْ أَطَاعَ الله ، وَمَنْ عَصَانِي فَقَدْ عَصَى الله ، وَمَنْ يُطِعِ الأَمِيرَ فَقَدْ أَطَاعَنِي،
وَمَنْ يَعْصِ الأَمِيرَ فَقَدْ عَصَانِي " (رَوَاهُ الإِمَامُ الْبُخَارِيُّ وَالإِمَامُ أَحْمَدُ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه) .
яъни “Ким менга итоат этса, Аллоҳга итоат этибди. Ким менга осий бўлса, Аллоҳга осий бўлибди. Ким амирга итоат этса, менга итоат этибди. Ким амирга осий бўлса, менга осий бўлибди”.

(Имом Бухорий ва Имом Аҳмад ривоятлари).

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам:
" اسْمَعُوا وَأَطِيعُوا وَإِنْ اُسْتُعْمِلَ عَلَيْكُمْ عَبْدٌ حَبَشِيٌّ كَأَنَّ رَأْسَهُ زَبِيبَةٌ " (رَوَاهُ الإِمَامُ الْبُخَارِيُّ وَالإِمَامُ أَحْمَدُ).
яъни: “Қулоқ солинглар ва бўйсунинглар! Гарчи сизларга боши майиздек ҳабаший бошлиқ этиб тайинланган бўлса ҳам”, – деганлар.

(Имом Бухорий ривоятлари).

Раҳбарга қарши исён – аслида хаворижларнинг тутган йўлидир. Хаворижлар хатто улуғ саҳобий ҳазрати Али разияллоҳу анҳунинг раҳбарлигини тан олмай, у кишига қарши чиқиб, Ислом тарихида биринчи исёнга асос солган тоифа бўлган. Афсуслар бўлсинки, ҳазрати Алидек улуғ зотнинг раҳбарлигига қарши чиққан ушбу тоифанинг издошлари хозиргача мавжуд.

Имомат баёни.

Имоме шарт бўлди ҳар диёра,
Ҳудуди шаръ, то турғай қарора.

Юрутгай, то шариъятнинг қиёмин,
Тақи қилғай ёмонлар эҳтимомин.

Агар чандики султон бўлса фосиқ,
Буюрса иш шариъатга мувофиқ.

Қилурмиз жону дил бирла итоат,
Ўзи бўлса агарчи беқаноат.

Эмасдур шарт, имом ул бўлса маъсум,
Қилибдур шарт, аммо шиъайи шум.

Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳу
Интернет манбаларидан фойдаланиб.
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш