#Раддия
Раҳбарга итоат ва боғийлик
(Давоми)
Ислом динида раҳбар кишига бўлган итоат, ҳурматнинг ўрни беқиёс... Раҳбарга қарши чиқиш ихтилофини хорижий бошлаб берган бўлиб,бу уларнинг зарур ақидавий қарашларидан бири саналади.Хорижийларнинг фикрига кўра ,раҳбар киши уларнинг кўрсатмаларига (ўзлари ишлаб чиққан ) асосан инсонлар орасидаги ноҳақликка адолат билан кураш олиб борган шахс ҳисобланади. Улар бундай имомга қарши чиққанларга нисбатан кураш олиб борганлар. Агар ушбу раҳбар танланган йўлга хилоф қилиб,адолатдан чекинса,уни амалидан ағдариш ёки ўлдириш хорижийларнинг эътиқодларидан бўлган.
Мусулмон раҳбарга қарши исён кўтариш шариатимизда жиддий жиноят бўлиб, истилоҳда "боғийлик" дейилар ва боғийларнинг жазоси ўлим ва бежаноза кўмилиш бўлса, бу иғвогарлар боғийликни "жиҳод" деб талқин қилишмоқда. Ақидавий қарашлари етарлича шаклланмаган баъзи ғўрлар эса "Исломда шундай экан" деган пуч тушунча билан уларга алданиб қолишмоқда. Ҳа, минг таассуфки уларнинг тўрига илиниб онгги заҳарланиб қолганлар ичимизда учраб турибди. Бунга раҳбарлар ҳаққига салоҳият, яхшилик сўраб дуо қилинганда, ғаши келиб, ичидан ижирғаниб ўтирадиган ношукур кимсаларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Интернет сайтларида, ижтимоий тармоқларда ҳам бу мавзуни қизитиб,бир қанча аҳли илмлар шаънига нолойиқ сўзлар тарқатувчи жамоатчилар ўзингизга ҳам маълум бўлса керак.Мавжуд ҳукуматга итоатда бўлишни “ғайри исломий”, деб тушунувчи ўша кимсалар ўзларини гўёки адолатпарвар,исломга тўлиқ амал қилувчи комил мусулмон қилиб кўрсатишади.Оддий авомдан ва ҳатто баъзи зиёлилардан иборат айрим қизиққонларнинг ўша фитначиларга қўшилиб қўллаб-қувватлаши эса, уларнинг шариатмизда айни шу мавзу билан боғлиқ аҳкомларни мутлақо билмаслигидан далолат беради.Садриддин Абулизз Ҳанафий Таҳовийнинг раҳбарларига қарши чиқиб бўлмаслик ҳақидаги жумласини шарҳлар экан,Қуръон каримдан:"Эй,иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз,Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз"(Нисо,59-оят) оятини далил келтириб,жамиятда давлат бошига нечоғли муҳим ўрин ажратилганини кўрсатишга ҳаракат қилади. Олим бу оятни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: Ким менга итоат қилса,менга осий бўлса, Аллоҳга осий бўлибди.Ким амирга итоат қилса,менга итоат қилибди.Ким амирга осийлик қилса,менга осий бўлибди.(Бухорий,7137) ҳадиси билан қувватлайди.
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
https://t.me/Bastomiy_uz