Раҳбарга итоат ва боғийлик

11-03-2022, 13:30 admin Мақолалар 408

#Раддия
Раҳбарга итоат ва боғийлик

Маълумки, динимизда давлат раҳбарининг ўрни катта аҳамиятга эгадир, раҳбарнинг фаолиятига нисбатан унинг қўл остидаги фуқаро ва ушбу мамлакат ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли инсонга берилган ақл ҳамда танлов ҳуқуқига асосан, танқидийми,мақтовлими ёки мўътадил қарашларга эга бўлади.Бу қадимдан бўлган ва ҳозирда ҳам шундай.Жамиятда ҳар хил нуқтаи назарлар билан бирга раҳбарга нисбатан ҳар хил қарашлар бўлиши табиий.Аллоҳ таоло "Нисо" сурасида марҳамат қилади:" Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Расулга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Расулга қайтаринг. Ана шу хайрли ва оқибати яхшидир."
Демак, мазкур омонатларни адо этишда, одамлар орасида адолат ила ҳукм юритишда ва бошқа ишларда аввало, Аллоҳ таолога итоат этиш керак, сўнгра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, ундан кейин мусулмонларнинг ўзларидан бўлган ишбошиларга итоат қилиш лозим. Агар бирор нарсада ихтилоф туғилиб, тортишув чиқса, Аллоҳ таолонинг ва Пайғамбарнинг ҳукмларига қайтариш лозим. Мезон шу. Ўлчов шу.Агар бу қоидага риоя этилмаса, ҳамманинг ўзича ҳал қилишига қўйиб қўйилса, тартиб-интизом қолмайди, аксинча, одамларнинг ақлий қобилиятлари турлича бўлганидан ихтилофлар чиқади. Ҳозиргига ўхшаб, кучлилар кучсизларни, чорасини топганлар чорасизларни ўз йўлига юритишга ҳаракат қила бошлайдилар.
Имом Бухорий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: қулоқ солинглар ва бўйсунинглар! Гарчи сизларга боши майиздек ҳабаший ҳоким этиб тайинланган бўлса ҳам» (Бухорий. 694, 7142).
Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган узун ҳадиснинг бир бандида шундай насиҳатлар бор:
"…Сизларга Аллоҳдан қўрқишни ва (бошлиқларга) гарчи у ҳабаший қул бўлса ҳам, қулоқ солиб итоат қилишни насиҳат қиламан…" (Абу Довуд).
Юқоридаги оят ва ҳадислардан умумий тушунча оладиган бўлсак маълум бўладики, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, адолатли раҳбарга ҳам, золим раҳбарга ҳам итоат қилинади, қарши исён кўтариш эса асло тўғри эмас!
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
https://t.me/Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш