"Исломда омонатдорлик".
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир нечта жойларда бандаларини омонатдор бўлишга буюрган.Сақлаб туриш учун маълумот муддатга берилган моддий ва маънавий нарсалар омонатдир. Яна бизга берилган омонатлар жуда кўпдир. Тириклигимиз, ҳаёт, соғлигимиз, Аллоҳимнинг энг азиз неъматларидан фарзандларимиз, тинчлигимиз, ҳар бир вақтимиз ҳаммаси бизга берилган омонатдир. Бу омонатларга биз хиёнат қилмаслигимиз керак.
Али(розияллоҳу анҳу)"омонатни адо қилиш ризқнинг калитидир" деганлар.Омонатга хиёнат қилсак оиламиздан файз-барока кетиб, ризқимиз ҳам камаяди. Омонатни сақлаб, уни чиройли ҳолатда эгасига қайтарган кишига жаннат ваъда қилинган.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам ) ҳадисларидан бирида: Яъни"Биров сенга бир калима айтиб, сўнгра атрофга қараб қўйса, билгинки, шу сўз омонатдир", деганлар.(Имом Термизий ривояти).
Агар биз ана шундай айтилган гапларни бировга айтсак, бу ҳолатда омонатга хиёнат қилган бўламиз.Шундай экан азизларим, мўминлик сифатини ўзимизда мужассам қилишимиз учун қандай омонат бўлмасин, уни адо қилишимиз лозим.Омонатга хиёнат қилиб, одамларни турли йўллар билан алдаб, фирибгарлик қилиб мол топиб, рўзғор боқаётганлар орамизда йўқ эмас. Кейинги пайтларда бундай кимсалар кўпайиб кетган.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай деган:
яъни: "Эй имон келтирганлар! Аллоҳга ва Расулининг (буйруқларига) хиёнат қилмангиз ва (бир-бирингиздаги қўйган) омонатларингизга (ҳам) билиб туриб хиёнат қилмангиз!" (Анфол сураси 27-оят) Ушбу ояти каримани тафсир қилган уламоларимиз айтадиларки, Аллоҳ таоло фарз қилган амалларини бажариш, қайтарган ишларидан қайтиш ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг суннатларида бардавом бўлиш Аллоҳ ва Расулининг омонатини адо қилиш ва уларга хиёнат қилмаслик ҳисобланади.
Шундай экан азизларим, ҳар биримиз имонимиз ва динимиз комил бўлиши учун, гуноҳкорлик ва мунофиқлик аломатларидан халос бўлиш мақсадида солиҳ ва тақводор кишилар қаторида бўлишимизни Аллоҳ таоло насиб этсин, илоҳим.
Кармана тумани "Дўстлик" МФЙ. Отинойиси Нафасова. Г.