Боғийлар кимлар?
Бисмиллаҳир рохманир рохийм.
“Феъл- атвори ёмон,ичиқора одамга на адиб,на одоб ёрдам бера олади!”(Ҳикмат)
Ислом дини таълимотига кўра бирор мамлакатнинг аҳолиси тинч яшаб келаётган пайтда шу мамлакатнинг бошлиғига қарши бош кўтариб кишилар ўртасига фитна қўзғаб юрувчилар тоифаси боғийлардир.Боғий сўзи арабча сўз бўлиб –“душманлик қилувчи” деган маънони билдиради.Тинч яшаб турган аҳолини тинчлигини, хавфсизлигини ва хотиржамлигини бузиб кишилар ўртасида таҳликали вазиятларни юзага келтиради.Арзимаган нарсалардан ўт чиқариб яшаб турган давлати раҳбари ва бошқарув раҳбариятига қарши қабиҳ ишлар орқали фитна қўзғайди.
Қуръони каримда Аллоҳ уларни бизга шундай таништиради:”Одамлар орасида шундай кимса борки, унинг дунё ҳаёти тўғрисидаги гапи Сизга қизиқарли бўлади. Дилидаги “имони”га Аллоҳни гувоҳ қилади, ваҳолангки,ўзи (Исломга нисбатан) душманларнинг ашаддийсидир”(Бақара сураси 204 оят) Боғийлик -мусулмонларга Қуръонда ман қилинган бўлиб, гуноҳи кабиралар сирасига кирадиган амалдир.Бу ҳақида Аллоҳ ўз каломида шундай огоҳлантирган:” Сизлардан фақат золимларгагина хос бўлмаган (балки ҳаммаларингизга оммавий бўладиган) фитна(азоб )дан сақланингиз ва билиб қўйингизки, Аллоҳ жазоси қаттиқ (зот)дир ”(Анфол сураси, 25- оят) Боғийлар ўз ниятларини қуйидагича амалга оширадилар.Ҳеч кимга тажовуз қилмаган тинч умргузаронлик қилиб турган кишиларни ҳеч бир сабабсиз ўлдирадилар,портлатиб юборадилар ёки ўғирлаб кетадилар.Уларнинг бу ҳаракатлари билан миллатлар, ҳалқлар ва ёки давлатлар ўртасида катта уруш ўчоқлари очилиб кетиши мумкин. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан келган ҳадисда: ”Сизларга боши майиздек келадиган қора қулни бошлиқ этиб тайинласалар ҳам, албатта сизлар унга буйсунингизлар “-дейилади.Ўзларидан чиққан бошлиқларига бўйсунмаслик уларнинг феъл-атворида кузатилган манфурлик бўлиб уларнинг манфурлиги туфайли қанчадан -қанча кишиларнинг ёстиғи қуримоқда,шаҳар-қишлоқлар вайрон бўлиб жамият ривожи орқада қолмоқда.Машҳур уламо Бурҳониддин Марғиноний “Ҳидоя”асарида боғийлар ҳақида,динда исёнчи фитнакор кишилар ўлдирилса,улар поклантирилмайдилар,кафанланмайдилар ва жаноза намози ўқилмаслиги ҳақида таъкидлаганлар.Бундан хулоса шуки боғийларга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган ҳукмлар улар учун бажарилмайди.
Ҳозирги замон ислом уламоларидан бири Ваҳба Мустафо Зуҳайлий “Ал-фиқҳ ал-исломий ва адиллатуҳу”асарида суннийликни амалдаги тўрттала мазҳаби хулосаларига кўра боғийларга “имом (раҳбарга)асоссиз тарзда бўйсунишни рад этган мусулмон қовмига айтилади деб таъриф бериб фикрининг асоси қилиб “Ким бизга қарши чиқса (қиличини чиқарса),убиздан эмас” деган ҳадисни келтирган.Назаримда технологик асрда боғийликни турли янгича усуллари яъни энди қўлига қилични олиб эмас, балки қилич ўрнида тилини қилич қилиб ҳужумга ўтиш кўринишлари ижтимоий тармоқларда намоён бўлмоқда.Айрим ношукур,туз еб тузлуғига тупурган кимсалар ижтимоий тармоқлардан туриб фуқароларни давлатга ва давлат раҳбарига қарши қўйиш учун турлича фитна-фасодлар қўзғамоқдалар.Бундай “жонкуярлар”нинг фитналаридан на давлат,на дин, на давлату- диннинг раҳбарларидан ҳеч бирлари четда қолмайди.Ҳаммаларига тўҳматдан фитна тошини ясаб ўша фитна фасод тошлари билан уларни нишонга олиб отмоқдалар.Ўз сафсаталаридан қурол ясаб онг майдонини ишғол қилмоқлик учун ўша қуролларини кўтариб олиб от сурмоқдалар.Лекин улар адашадилар.Уларга бир бекорчи сафсатабоз сифатида қарамоқ зарур .Худди шу алфозда бизнинг қай даражада мўмин-мусулмон эканлигимиз,Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига қай даражада амал қилаётганимиз очиқ равшан кўринади. Чунки имони бут мусулмон ўз фарзандини боғий бўладиган, ёки боғийларнинг даъватига учадиган тарзда тарбияламайди.Атрофдагилардан ҳам ҳушёр бўлиб давлат бирлиги ва мустаҳкамлиги йўлида ҳақиқий фуқаролик вазифасини Аллоҳ йўлида чин эътиқоди билан бажаради. Айни пайтда Ислом олами жумҳур уламоларининг ҳукмларига кўра шариатда боғийларга қарши курашиш ҳар бир давлатнинг фуқароларига, ўз давлати ва давлат раҳбарига барча имкониятлари билан ёрдам беришилари ва қўллаб-қувватлашлари шарт ҳисобланади.
Навбаҳор тумани бош отинойиси С.Хушматова.