Эй аёл, ахир жон омонат эдику.

14-03-2022, 13:08 admin Мақолалар 473

Эй аёл, ахир жон омонат эдику.
Биз инсонлар баъзи бирларимиз ҳаётни қадрига етмаймиз, Дунёга нега келганимизни ҳам англамаган ҳолда яшаб ўтамиз, Яқиндагина бир хонадонга таъзия маросимига бордим. Қуръон тиловатидан сўнг, мархумнинг исмини сўрадим. Исмини айтган аёлнинг бир гапи мени ўйлантириб қўйди. У ўз жонига қасд қилган, уч фарзандининг онаси экан. Эшик олдида бошини эгганча ўтирган, юм-юм йиғлаётган унинг қизи эди. Қиз энди биз нима қиламиз, қандай яшаймиз деб йиғлар эди.Мархумнинг онаизори эса оғир аҳволга тушган ҳолда. Кичик фарзанди эса бешикда чинқираб йиғламоқда. Нақадар оғир аҳвол. Секингина ҳалиги аёлдан. Бу оилага нима етмайди, нима бўлган?- деб сўрадим. Аёл эса мархумнинг эри яхши инсон эканлиги, топиш тутиши яхши эканлигига, рўзғорда барча шароитлар борлигига қарамай аёлнинг эрига ҳиёнат қилганлигини эшитиб ҳайратландим. Бу нима, ношукрликми ёки нафсига қул бўлиб енгил ҳаётни танлаб адашишми? Бунинг барчасига илмсизлик сабаб эмасми?
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга келган биринчи оят “Ўқи” деган оятнинг тушиши бежиз эмаску. Илм олиб унга амал қилган кишини ҳаёти гўзал ва охирати обод бўлади.Илм инсонни икки дунёда даражотини кўтаради ва ҳаётда қайси холатда қандай сабр қилиш кераклигини ўргатади. Ҳалол-ҳаромни фарқига боришга, гуноҳ –маъсиятлардан узоқ бўлишга ундайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида шундай марҳамат қилганлар: “Дунё ва охират эзгуликлари илм биландир”.
Муқаддас китобимиз Қуръони Каримда 710 марта илм сўзи зикр қилинган. Илм ҳақида Қуръони Каримда шундай ояти карима бор: “Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илм берилган кишиларни даражалар билан юксалтирур”.(Мужодала сураси,11-оят).
Шундай экан ҳар биримиз илм олиб, унга амал қилишни ўрганайлик ва азиз умримизнинг ҳар лаҳзасидан унумли фойдаланиб қолайлик. Илмсизлик туфайли жаҳолат ботқоғига ботиб ўзимизни – ўзимиз хор қилмайлик. Ахир, Яратган Зот томонидан омонатга берилган умримизнинг ҳар лаҳзасидан сўралишимиз бор.
Аллоҳ таоло барчамизни илмига амал қилувчи, ҳамда Ўзининг ҳузурига ёруғ юз билан борувчилардан қилсин.

Зарафшон шаҳри “Алишер Навоий”МФЙ отинойиси Муборак Мелиева.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш