Келинидан норози қайнона...

24-10-2020, 05:30 admin Мақолалар 575

Нимадандир сиқилган аёл важоҳат билан машинага минди. Тинмай кимнидир қарғар. Гўёки бошқа йўловчиларни кўзи кўрмас эди.-Онахон нимадан хафасиз? Ким сизни бунчалик ранжитди?-деб секин аёл томон бурилдим. Аёл эса шуни кутиб тургандек. Қизим тенги йўқ экансиз, сизга дардимни айтай дея бир олам сўзларни айтиб келинидан норозилигини билдирди. Унинг бирон иши ёқмаслигини айтди.-Нега бунчалик уни ёмон кўрасиз?
Аёл бир хўрсиниб, ўғлим айтганимни қилмай шунга уйланди. Мен айтган қиз жуда яхши эди. Ҳалиям турмушга чиқмабди. Келинимга тайинлаб чиқдим. Келгунимча сени уйда кўрмай. Ҳар куни шу аҳвол. Шундай деб чиқиб кетаман. Уйга келсам у яна уйда ивирсиб юрибди. Ўзиям бездай. Борадиган жойим йўқ. Ўғлизни яхши кўраман деган гапни такрорлагани такрорлаган. Ҳеч кими йўқ етимни келин қилиш менга азоб бўлди. Орзу ҳавасларимни қилолмадим деди жавраб.-Онажон наҳотки бахт келиннинг молу дунёсида, унинг сепида бўлса дедим ранжиб. Неварангиз борми ?-Ҳа, бир қиз, бир ўғил неварам бор деди аёл юзи ёришиб.-Мана шулар энг азиз неъматку, келинингиз яна қандай бундан ортиқ қувонч улашсин сизга?
-Унинг хатолари кўп, овқати мазасиз, ҳовлим у билан қандайдир файзсиз, ўғлим менга бефарқ. Мен уларни ажралишини хохлайман. Икки неварамни ўзим боқиб оламан, унга тирноғини ҳам бермайман деди қатъий ҳолда.-Онажон сиз келинлик даврингизни эсланг. Қандай келин бўлгансиз? Келинигиз бажараётган юмушларни қай даражада бажаргансиз? Қайнонангиз сизга қандай муомилада бўлган? Ўзингиз қандай сеп билан эрингизни хонадонига келгансиз? Бу саволлардан аёлнинг юзи тундлашди. Ёшсанда нимани ҳам билардинг, ахир ҳали қайнона бўлмаган бўлсанг дея норози ҳолда юзини бошқа томонга бурди.
-Қайнона бўлмасамда онамнинг қандай қайнона бўлаётганини кўряпман. Қайнонамнинг менга муносабатидан ибрат, хулоса оляпман. Шундай инсонлар борки, юз йил яшаб ҳаётда ўз ўрнини топа олмайди. Шундай инсонлар борки, оз муддат яшаб қалбларни забт эта олади. Аёл сўзларимдан таъсирланиб, келинига ноҳақлик қилаётганини англагандек бўлди назаримда. Ҳозирда кўп учраётган қайнона-келин келишмовчилиги инсонни мулоҳаза қилишга ундайди. Ҳаётидан нолиётган инсоларга қарата бахт ўзи нима дегим келади. Сизнинг қайнона бўлганингиз, ўғлингиз фарзандли бўлганда бувижон бўлганингиз, ўғлингиз ота бўлиб уларни қандай парваришлаганини кўрганингиз. Ахир сизга яна нима керак ? Шунча неъматлардан норози бўлган инсон қандай қилиб Аллоҳ розилигига эришиши мумкин. Бировга яхшиликни раво кўрмаган инсон қандай қилиб яхшиликка эришиши мумкин. Аллоҳ таоло барчамизни бахт сўзининг маъносини чақишдек неъмат билан сийласин ва Роббимнинг раҳматига сазовор этсин !

Шоназарова Меҳригул
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш