Она !

11-03-2022, 13:31 admin Мақолалар 601

#Мақола
Она !
Она муқаддас зот!
Она!
Бу табаррук сўзни айтиш ёки эшитиш билан, юрагимизда бехосдан чексиз меҳр пайдо бўлади.Ҳар сафар вужудимизда онанинг мунис ва меҳрибон сиймоси акс эта бошлайди.Томиримизда самимият ва яхшилик дарёдай жўш уради.Она дейиш билан тилимиз хам , дилимиз ҳам беқиёс инсоний мехр муҳаббатга, эзгуликка тўлиб-тошиб бораверади.
Одам боласи она туфайли бу ёруғ жаҳонни кўриш бахтига муяссар ва мушарраф бўлади.
Она туфайли бу ҳаётнинг барча лаззатларидан баҳраманд бўлади.
Она туфайли дунёнинг завқ шавқига, қувончига кўмилиб юради. Онанинг дуоси билан фарзанд кўкаради, буюк инсонга айланади, ишлари юришиб, баркамол инсон булиб етишади.Оиласига барака киради, эл орасида ҳурмат-эътиборда бўлади, Аллоҳ таьолони суюкли бандаси булади.Хаттоки пайгамбарлар хам онани дуосига мухтож бўлганлар.Мусо алайҳиссалом қари бир муштипар оналарини қабрга қўйиб қайтишлари билан Аллоҳ таоло,- Эй Мусо, энди ўзингизни ўзингиз эҳтиёт қилинг деб мурожаат қилган.Шунда Мусо алайҳиссалом,- Эй Парвардигор, сен билан қанчалар мулоқотда бўлдим, бирор марта узингизни ўзингиз эҳтиёт килинг демагандинг, онаизоримни тупроққа қўйишим билан бу сўзларни таъкидлаяпсан,буни сабабини тушунмадим, деганларида,-эй Мусо сиз эрталаб уйдан кўчага отланганизда,-Эй парвардигор, Мусо ўғлимни ўзингга омонат топширдим, ундаги офатлардан, ёмонлардан асрагин ,бағримга соғ- саломат қайтаргин деб дуогуйиз бор эди.Мана шу дуо сабабидан сизни кўп шикастлардан сақлаб турувдим.Бугундан бошлаб ўзизни эҳтиёт қилинг деб огоҳлантиряпти.Илоҳий китоблардан Тавротни қўлларига қабул килган зот, онани дуосига муҳтож экан барчамиз ҳам онани дуосию ,меҳрига муҳтожмиз.
Аллоҳ таоло ер юзидаги оналарга, хоҳ у одам булсин, хоҳ у ҳайвон бўлсин, "Оналик меҳри"ни жойлаган экан!Бу оламда онадек меҳрибон, куюнчак ва жонкуяр зот булмаса керак.Шунинг учун хам оналар шаънига ҳар қанча мақтов, ҳар канча таъриф -тавсифлар айтсак, камлик қилиши табиий. Мабодо тарозининг Бир палласига ,она меҳр - мухаббати, бошқа бирига эса бу дунёдаги бор бойликлар қўйилса,ишонч билан айтиш мумкинки, оналар меҳр -муҳаббати, турган тарозу палласи, албатта, оғир келади.Шу меҳр туйғуси мавжуд эканки, одамзот насл-насаби заволга юз тутмайди, Аллоҳ таоло оналар қалбига шундай ғаройиб ва беқиёс меҳр -муҳаббат уруғини жойлаганки, бунинг таърифига тил ожиздир! Оналар пойида жаннат мужассам!!!
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
https://t.me/Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш