“ ЭЗГУЛИККА ТАЛПИНГАН” ....
Эндагина туғулган гўдакдан тортиб, соч- соқоллари оқарган , ёши бир жойга бориб қолган мўйсафидгача ҳаётга талпинади, яшаш учун курашади .
Инсон тақдирнинг тасодифларида умрининг сўнгги дамларини ҳис қилганда ҳаёт деб аталмиш тирикликка умр бўйи йиққан бойлиги , ҳою- ҳавасини, барча –барчасини алмаштиришга тайёр бўлади.
Ёлғиз яратганга аён бўлган барча сир – асрорларини билиш учун бандалари қанча куч, умр сарфлашади. Бу ўткинчи дунёда арзимас гап- сўзлар, нарсалар туфайли қариндош уруғ, дўсту - биродарлар юз кўришмас бўлаб кетишади.
Оллоҳ субҳанаҳу ва таола ўз иродаси билан бандаларига жон ато этиб уларни ёруғ дунёга келтиради ва вақти келганда эса яна ўз даргоҳига олади.
Ана шунда кишига уч нарса : қариндошлари, бойлиги ва қилган (яхши, ёмон ишлари) амаллари қабргача унга эргашиб борар экан . Лекин , фақатгина қилган (яхши , ёмон ишлари) амалларигина ўзи билан бирга қабрга кирар экан.
Умримизни ўткинчилигини табиат ҳам эслатиб туради. Зеро баҳорда ердан униб чиқаётган майса , дарахтлардаги митти куртаклар гўдак тимсоли, баҳор ва ёзнинг гул чечаклари беғубор болалик, меваларнинг пишиб етилиши улуғворлик дамлари, баргларнинг сарғайиб бирин кетин тўкилиши умрнинг охирига қиёсдир.
Бу ўткинчи дунёда ҳар биримиз ҳам фақат яхшиликни одат қилайлик. Бировларнинг кўнглини қолдириш, уларни ҳақоратлаш , камситиш, ҳатто инсон деб аталмиш ҳурматли зот учун номуносиб бўлган ишлар билан дилларини оғритишдан узоқда бўлайлик.
Эй инсон... Ҳаётда ўз ўрнингни топишинг,ўзгалар меҳру муҳаббатини қозониб яшашинг учун сен эзгуликка талпиниб яшашинг керак. Ўзгаларга эзгулик бахшида этмасдан туриб, ўзинг ўзгалардан меҳр- саховат кутма.
Нурота туман “БЎДИҚ” МФЙ отинойиси Эргашева Мавжуда.