"Она дуоси".

17-05-2021, 17:01 admin Мақолалар 818

"Она дуоси".
Она !
Бу табаррук сўзни айтиш ёки эшитиш билан, юрагимизда беҳосдан чексиз меҳр пайдо бўлади. Ҳар сафар вужудимизда онанинг мунис ва меҳрибон сиймоси акс эта бошлайди.Томиримизда самимият ва яхшилик дарёдек жўш уради.Она дейиш билан тилимиз ҳам , дилимиз ҳам беқиёс инсоний меҳр муҳаббатга, эзгуликка тўлиб тошиб бораверади.
Одам боласи она туфайли бу ёруғ жаҳонни кўриш бахтига муяссар ва мушарраф бўлади.
Она туфайли бу ҳаётнинг барча лаззатларидан баҳраманд бўлади.
Она туфайли дунёнинг завқ шавқига, қувончига кўмилиб юради. Онанинг дуоси билан фарзанд кўкаради, буюк инсонга айланади, ишлари юришиб, баркамол инсон бўлиб етишади.Оиласига барака киради, Эл орасида ҳурмат-эътиборда бўлади, Аллоҳ таолонинг суюкли бандаси бўлади.Хаттоки пайғамбарлар ҳам онани дуосига мухтож бўлганлар. Мусо алайҳиссалом каби бир муштипар оналорини қабрга қўйиб қайтишлари билан Аллоҳ таоло эй Мусо Энди ўзингизни ўзингиз эҳтиёт қилинг деб мурожаат қилган.Шунда Мусо алайхсалом эй парвардигор Сен билан қанчалар мулоқотда бўлдим, бирор марта ўзингизни ўзингиз эҳтиёт қилинг демагандинг онаизоримни тупроққа қўйишим билан бу сўзларни таъкидлаяпсан,буни сабабини тушунмадим деганларида эй Мусо сиз эрталаб уйдан кўчага кетаётганизда эй Парвардигоро Мусо ўғлимни ўзингга омонат топширдим, ундаги офатлардан, ёмонлардан асрагин ,бағримга соғ саломат қайтаргин деб дуо гўйимиз бор эди.Мана шу дуо сабабидан сизни кўп шикастлардан сақлаб турувдим.Бугундан бошлаб ўзизни эҳтиёт қилинг деб огоҳлантирилаяпти.Илоҳий китоблардан Тавротни қулларига қабул қилган зот, онани дуосига муҳтож экан барчамиз ҳам онани дуосию ,меҳрига мухтожмиз.
Аллоҳ таоло ер юзидаги оналарга, хоҳ у одам бўлсин, хоҳ у ҳайвон бўлсин, "оналик меҳри"ни жойлаган экан! Бу оламда онадек мехрибон, куюнчак ва жонкуяр зот бўлмаса керак.Шунинг учун ҳам оналар шаънига ҳар қанча мақтов, ҳар қанча таъриф -тавсифлар айтсак, камлик қилиши табиий. Мабодо тарозининг Бир палласига ,она меҳр- муҳаббати, бошқа бирига эса бу дунёдаги бор жонзотники қўйилса,ишонч билан айтиш мумкинки, оналар меҳр-муҳаббати, турган тарозу палласи, албатта, оғир келади.Шу мехр туйғуси мавжуд эканки, одамзот насл-насаби заволга юз тутмайди, Аллоҳ таоло оналар қалбига шундай ғаройиб ва беқиёс меҳр-муҳаббат уруғини жой
лаганки, бунинг таърифига тил ожиз, баёнига қалам ноқис ва идрокига акл забун демоқдан бошка илож йук!
Қизилтепа тумани.
"Бишир"МФЙ отинойиси Ширинова Рахима.скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш