Онанинг кўнгли нозик бўлади
Ассалому алайкум! Мен исломий оилада катта бўлмадим. Аммо ҳозир, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ қодир қилганча ибодатдаман. Аввало ислоҳ қилишни оиламдан бошламоқчиман. Яъни онам (43 ёш) ва синглим (7 синф)дан. Лекин қандай бошлашни билмай турибман. Онамга ё синглимга қанақа китоб ёки маслаҳат беришим керак? Уларни ранжитмасдан ислоҳ қилишни хоҳлайман.
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Бу саволингиз учун раҳмат. Аввало уларга маълумот бериб боринг. Онангизнинг малолланиб қолмаслигига ҳаракат қилинг. Она билан бўладиган муносабат нозикдир. Меҳр билан, унга яхшиликни раво кўраётганингизни ҳис қилдиринг. Бу ишларда жанжал, норозичилик бўлмаслиги керак. Аввало ўзингиз намуна бўла олсангиз, улар учун шунинг ўзи катта тарғибот бўлади. Амал қилишса, уларни мақтанг, хурсандчилигингизни изҳор қилинг.
Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
t.me/bintusodiq