" Залолат эшиги" (давоми)

25-02-2022, 09:10 admin Мақолалар 250

" Залолат эшиги" (давоми)

Биринчи масала яъни - Амал иймонни бир бўлаги ( жузъи) деган масалани кўтарган Ваҳҳобийлар бу сўзларига оятларни зоҳирий маьноларини ва Саҳобаларни феьлларини далил қилдилар.
Улар далил қилган оятларда зоҳиран - жаннатга кириш амалга боғлиқ қилинган:
Аллоҳ таолани сўзи:

إن الذين آمنوا و عملوا الصالحات لهم جنات النعيم
( لقمان 8)

"Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларга неьмат боғлари бордир"
( Луқмон 8)
Ва:
أما الذين آمنوا و عملوا الصالحات فلهم جنات المٱوى نزلا بما كانوا يعملون
( السجدة 19)
" Аммо иймон келтирган, солиҳ амалларни қилганларга , қилган амаллари учун манзил ўлароқ жаннатул- маъво бордир"
( Сажда 19)
Уларни далилларини хулосаси шулки: "Бу иймонни самараси жаннатга киришдир.Ва Аллоҳ таола жаннатга киришни , унинг бир жузъи амал бўлган иймонни самараси қилди "
дейдилар.
Ваҳҳобийларнинг бу оятларни далил қилган эьтирозлари , ўзларининг муддаоларига қаршидир.(Яьни бу оятлар ўзларига қарши далилдир.)
Шунга биноанки оятдаги "иймон" билан "амали солиҳ" орасидаги " ва" боғловчи ( атф) ни тағойур учун бўлганидан.
Яъни "ва" боғловчи билан боғланган икки нарса бир- бирига қарама- қарши бўлади.бир хил бўлмайди.
дейди Аҳли Сунна.
Энди ваҳҳобийлар бу ҳаққа кўнмай :
" Бизга қилинган машҳур муоразаки - бу оят ваҳҳобийларни муддаосини зиддига далолат қилади , чунки атф ) боғловчи тағойурни тақозо қиладида деган гапларини биз тан олмаймиз . Чунки амални иймондан бир жузь эканлиги шариат ворид бўлмасдан олдин билинмаган эди.Кейин шариат тушгандан сўнг амал ҳам иймонни жузъи эканлиги очиқ айтилди "
дейдилар.

Аҳли Суннани хулосаси шулки, амал иймондан эмас.

Томирли шариат илмига тобеь бўлмасдан , Пайғамбар алайҳис-саломни таълимларига, йўлларига хилофан йўл тутаётган мазҳабсизлар, сохтакорлар залолатдадирлар.
( Давоми бор)

" Ибтолу мазҳабил-ваҳҳобийя" китоби асосида.
Вилоят бош имом хатиби Тоҳир Рўзиев.
https://t.me/hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш