" Залолат эшиги . ( давоми)

17-02-2022, 20:20 admin Мақолалар 356

" Залолат эшиги . ( давоми)

Абдулазиз ваҳҳобийнинг жамоаси бир неча масалаларни савол қилди.
Мунозарага борган сунний уламоларни бу масалаларга берган жавоблари диннинг усули ва фаръий масалалари билан хулосаланган.

Бу рисолада йигирмадан зиёд фаръий масалаларни зикр қилдиларки , буларнинг усули учта масалада чекланган.Уларни юқорида зикр қилдик. Мунозарада ваҳҳобийлар берган жавоблар ҳам Суннийлар берган жавоблар ҳам қайд этилган.
Хаворижларни (ваҳҳобийлар) масалаларидан бири:
أن العمل جزء من الإيمان المعتبر الشرعي حتى إن من ترك فريضة كصلاة وقت من الأوقات و زكاة حول تكاسلا لا إنكارا فهو كافر حلال المال والدم " و نقلوها من إبن تيمية و عزوها إلى الإمام أحمد بن حنبل

Маъноси:
" Албатта амал шаръий муътабар иймоннинг бир жузъидир, ҳаттоки бир мусулмон бир фарзни тарк этса, худди намозлардан бир вақт намозни тарк қилса ва йили тўлган закотни инкор қилиб эмас, дангасалик қилиб тарк қилса , у кофир бўлиб, моли ва қони ҳалол бўлади.". дейди.
Ва бу масалани Ибн Таймиядан нақл қиладилар ва буни Имом Аҳмадга оид дейдилар.
( Бу масалани қўзғашларидан мақсад булар инсонни қиладиган амалини ҳам иймонни бир бўлаги деб, кейин амални тарк қилганни иймонсизга чиқариб, натижада унинг қони ва молини ҳалол қилмоқчи.
Биз бу ақидамизга хилоф масалани моҳиятига етиб , тушуниб олишимиз лозим.)
Бу ҳақидаги ҳақ ақидани кейинроқ баён қилинади.

Шу ўринда шориҳ Ибн Таймия ҳақида уламоларни бирини фикрини келтирадилар:
"Имом Субкий роҳимаҳуллоҳ " Фатово" сида Ибн Таймия ҳақида айтадилар:
Бу одамга тириклик пайтида Расулуллоҳ алайҳис-саломни қабрларини зиёрати учун сафарга чиқишни инкор ( мань) қилгани учун раддия берган эдим.Сўнгра бу одам ўзи ёлғиз нақл қилган масалага суяниб бўлмайдиган одамлиги зоҳир бўлди.Кўп нарсани ёдлаган эди, аммо бир шайхда тарбия топмаган ва бирон шайх уни қониқарли илм соҳиби деб маьқуллаб, қаноат ҳосил қилмаган . Ўзини зеҳни ва хаёлини кенглиги билан илм ўқийверган эди.
Кўп ғалаён уруғини сепувчи бўлди.Охири ҳолат уни гапларига назар солишдан юз ўгиришликни тақозо қилди."

Иккинчидан уларни ёлғонлари шулки:
Бу масала Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳга мансуб дейишлари.
Шориҳ айтади: Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ Имомларни имоми бўлсалар , Аҳли Суннани муқтадоси ( бош имоми) бўлсалар.! Ҳеч шак йўқки бу қавлни Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳга нисбат беришлари асли йўқ , ёлғондир.
Чунки бу буюк имомнинг сўзлари ўзининг мазҳабини китобларида нақл қилинган, сақланиб қолинган. Асҳоблари ( шогирдлари ) бошқалардан кўра , Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳни сўзларини, қавлларини яхшироқ билувчидирлар.
( Давоми бор)

" Ибтолу мазҳабил-ваҳҳобийя" китоби асосида.
Вилоят бош имоми Тоҳир Рўзиев.

https://t.me/hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш