" Фасодни иложи"

8-01-2022, 18:35 admin Мақолалар 317

" Фасодни иложи"

Ақидамиз:
"Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан бўлган гуноҳи кабира аҳллари Аллоҳни ягона деб билиб, У зотни таниб, иймон келтирган ҳолларида вафот топган бўлсалар - тавба қилмай Аллоҳга йўлиққан бўлсалар ҳам - дўзаҳда абадий қолмайдилар"

Бизни далилларимиз:
Муьмин бўлса ( гуноҳкор бўлса ҳам) абадий дўзахда қолмайди.Унинг ишининг охири жаннат бўлади .
Аллоҳ таола айтадики:

إن الذين امنوا و عملوا الصالحات كانت لهم جنات الفردوس نزلا .
( الكهف 107)
"Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларга Фирдавс жаннати манзил бўлади"
( Каҳф 107)

Бу одам муьмин ва у албатта намоз, рўза каби солиҳ амалларни қилган.
Лекин уқубатидан ( азобидан) хавф қилиб, ҳаромлигига эьтиқод қилиб , аммо шаҳвати унга ғолиб келиб , гуноҳи кабира ( катта гуноҳ) қилди.Оқибати жаннат бўлади.
Чунки Аллоҳ таола айтади:
إن الله لا يغفر أن يشرك به ويغفر ما دون ذلك لمن يشاء.
(النساء 48 )

"Аллоҳ Ўзига бошқани шерик қилганни асло кечирмайди , ҳоҳлаган бандасининг ширкдан бошқа гуноҳини албатта кечиради."
( Нисо. 48)
Аллоҳ таола ширк ва ундан бошқа гуноҳларни ажратиб айтди.Ва хабар бердики ширк ( гуноҳи) кечирилмайди .Ширкдан бошқа гуноҳларни кечирилиши умиди берилди ва уларни кечиришни ҳоҳишига боғлаб қўйди.
( Ҳоҳласа катта - катта гуноҳларни кечириб юборади, ҳоҳласа адли билан азоблайди.)
Ва ҳоҳишига боғлиқ ишларни вужуди жоиз , яьни кечириши - мумкин иш.
Вужуди мань қилинган яьни кечириши мумкин бўлмаган иш эмас.
Бас Аллоҳ таола катта гуноҳни кечириши жоиз.
Ва агар кечирса дўзаҳга киргизмайди , ёки агарда киргизса ҳам сўнг раҳмати билан дўзахдан чиқариб олади.
Аллоҳ таола айтади:
و إن ربك لذو مغفرة للناس على ظلمهم .
( الرعد 6)
"Парвардигорингиз одамларнинг золимлигига қарамай , албатта мағфиратлидир"

Зулм қилган ҳолларида.
Бу далолат қиладики - тавба қилмасдан олдин ҳам кечириши жоиз.
Чунки бир соатлик тавҳид юз йиллик куфрни бузади. ( йўқ қилади.) Қандай қилиб бир соатлик маьсиятни йўқ қила олмасин.
( Кишини калима келтириб, иймонли бўлиши , аввалги куфри қанча бўлса ҳам йўқ қилади.)

Демак муьмин ширкдан бошқа гуноҳларидан, агар тавба қилмасдан ўтиб қолса ҳам кечирилиши умид қилинади.
Гуноҳи кабира қилган муьминни - бу кофир деб Худойи таоланинг раҳматини унутиш Аҳли Ҳақни эьтиқоди эмас.
( Давоми бор.)

"Шарҳул--ақидатит-Тоҳовия лил Бобиртий" китоби асосида Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.
https://t.me/hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш