" Залолат эшиги"

14-10-2021, 20:47 admin Мақолалар 471

" Залолат эшиги"

Уламои - омилийнларни айблаш, таьна қилиш, ҳақоратлашнинг хатарли зарарларидан яна бири шулки:
Уламоларни илмидан фойда олишни ( йўли) ёпилиши.
Пайғамбар алайҳис-салом хўрозни сўкишдан қайтардилар ва бу ҳақида айтдиларки:

لا تسبوا الديك فانه يوقظ للصلاة.
( رواه أبو داود)
"Хўрозни сўкманглар.! Чунки у намозга ўйғотади"

Иш шундай бўлса Аллоҳ таолани йўлига чақирувчи Пайғамбарларнинг меросхўрларини сўкиш қандай бўлади?
Анбиёлардан кейин халойиқнинг энг афзали бўлган зотларни истеҳзо қилишчи.?
Аллоҳ таола айтади:

ومن احسن قولا ممن دعا إلى الله و عمل صالحا و قال اننى من المسلمين.
( فصلت 33 )

"Аллоҳга даьват қилган, солиҳ амалларни қилган ва " Албатта мен мусулмонларданман!" деган кишидан кўра гўзал сўзли ким бор ?!
(Фуссилат 33)

Ҳар бир нарсага йўл бор.Лекин жаннатни йўли илмдир.Шундай экан илм аҳлини ҳурмат қилиб, уларни илмларидан баҳра олиш энг саодатли йўлдир.
Бу саодатли йўлни тарк қилиб залолат эшигини танламайлик." Золимларга бу қандай ҳам ёмон алмаштириш"
Илм ва илм аҳли ҳурмат қилинган юртда доимо барака ва серобчилик бўлади.
والله ولى التوفيق.

Навоий вилояти бош имом хатиби: Т. Рўзиев
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш