"Залолат эшиги" (давоми..)
Янги Хаворижларни бошлиқлари мазҳабсизлик қилиб, ўз раьйлари билан Қурьонга маьно бериб, ҳатто оятларни саҳобаларни куфрига , фиқҳ илмини ширк ва фақиҳларни кофир дейишга далил қилганларини кўрган Аҳли Ҳақ олимлар, раббоний илм соҳиблари уларга қарши турдилар.
Аллоҳ таоло Шайх Аллома Аҳмад ибн Али Қаббонийни раҳмат қилсин.Бу зот Ибн Абдалваҳҳобнинг даьвати бошланганда уларга қарши турган зот.
Ўша 1158- ҳижрий йилларда ҳаёт бўлганлар.
Аллома Қаббоний Ибн Абдалваҳҳобга хитоб қилиб дейдики:
" Эй адашган ва адаштирувчи мужтаҳид!!
Сен бу оятларни ўзингча тафсир қилиш билан уммати Муҳаммадияни ҳаммаларини , хосларини ҳам авомларини ҳам кофирга чиқардингку ?
Сен бу ҳукмларни ўзларингни Ямома тарафлардаги Мусайлама Каззобни саҳифаларини қолганларидан олдингми?
و إلا فهذا ليس مما جاءت به شريعتنا ولا قالت به علماءنا
Илло бу бизни Ислом шариатимиз олиб келган нарса эмас.
Ва буни бизни уламоларимиз ҳам айтмаганлар ".
Биз ўтган Уламоларимизга эргашиб, буларни Янги Хаворижлар дедик:
Бу уламолардан аллома Ибн Обидин роҳимаҳуллоҳ улар ҳақида:
Буларни Хавориж деб аташга ва Хавориж деб ҳукм қилишимизга - уларга қарши чиққанни кофир деб эьтиқод қилишлари кифоя қилади.
Бизни замонамизда Ибн Абдалваҳҳобга эргашиб, Нажддан чиқиб, Ҳарамайнни босиб олганлар каби. Улар мусулмонмиз дейдию , ўзларини эьтиқодига хилоф қилганларни мушрик санайдилар.
و استباحوا قتل أهل السنة و قتل علماءهم
Ва бу билан Аҳли Суннани ва Уламоларини ўлдиришни мубоҳ қилиб олдилар.
Токи Аллоҳ таоло буларни шавкатини синдириб, шаҳарларини хароб қилди ва мусулмоларни аскарлари улардан ғолиб келди"
Ибн Обидин роҳимаҳуллоҳни бу сўзига эьтибор беринг.
"Аҳли Суннани ўлдиришни мубоҳ қилиб олди"
Бу ул зотдан далилки: Улар Аҳли Сунна эмас.!
"Ибтолу мазҳабил- ваҳҳобийя" китоби асосида.
Вилоят бош имом хатиби
Т. Рузиев
https://t.me/hazratnavoi_uz