Ҳизбнинг таянган фиқҳий ва ақидавий манбалари

23-02-2022, 20:11 admin Мақолалар 509

Ҳизбнинг таянган фиқҳий ва ақидавий манбалари
Ҳизб асосчисининг миллатчилик асосидаги фикрлари бор эди. У 1950 – йилда «Рисолатул Араб» - Арабларнинг рисоласи номли китоб чиқарган. Унда аввал араб юртларида ислом давлати қуриш ҳақида сўз борган. Кейин бошқаларга ўтилади.
Набиҳоний (ҳизбнинг асосчиси) дастлаб Иорданиядаги «Ихвонул муслимийн»лар билан алоқада бўлган. Уларнинг учрашувларида нутқлар сўзлаб юрган. У уларнинг даъватини ва асосчилари Ҳасан Баннони мақтар эди. Аммо кейинроқ ўзининг мустақил партиясини тузганини эълон қилди.
Кўпчилик ундан ўзининг бу чақириқларидан воз кечишини сўраган. Ўшалардан бири Саййид Қутб эди. У 1953 - йили Қудснинг зиёратига келганида Набиҳоний билан кўп муноқашалар қилган ва уруниш (ҳаракат)ларни бирлаштиришга чақирган. Аммо Набиҳоний ўз гапида туриб олган. Шунда Саййид Қутб ўзининг «Уларнинг қўяверинглар! Охир-оқибат ихвонлар бошлаган жойга етиб борадилар» деган гапини айтган».
Ушбу маълумотларни энсиклопедия муаллифлари қуйидаги манбалардан олганлар;
Содиқ Амийнинг «ад-Даъва ал-исломия фарийзатун шаръийятун ва заруратун башариятун» - Ислом даъвати шаръий фарийзат ва башарий заруратдир, Фатҳий Якуннинг «ал-Мавсуъа ал-Ҳаракия» - Ҳаракат энсиклопедияси, Ҳусайн ибн Муҳсин ибн Али Жобирнинг «ат-Торийқ ила жамоатил муслимийн» - Мусулмонлар жамоасига йўл, Фаластин энсиклопедияси, Абдул Қайюм Заллумнинг «Ҳаказо Ҳудимат ал-Хилофату» - Хилофат бундоқ парчаланди, Ғозий Тавбанинг «ал-Фикрул Исломийюл Муосир» - Ҳозирги замон Ислом фикри, Фатҳий Якуннинг «Мушкилотуд Даъвати вад Даъия» - Даъват ва даъватчининг мушкилотлари ҳамда Ҳизбут Таҳрирнинг асосчиси ва бошқа одамларининг қуйидаги китоблари:
«Ад-Давсия”, Исломий дастур, Исломий фикр, Ислом низоми, Исломда иқтисодий низом, Исломда ҳукм низоми, Ҳаракатланиш нуқтаси, Ҳизбий гуруҳ, Ҳизбут Таҳрирнинг сиёсий тушунчалари, Фикрлаш китоби, Хилофат китоби, Суръатул бадийҳа, Социализм назариясини бузиш, Исломий шахсият ва Ислом оламига оташин нидо китобларидан олганлар.
«Ал-Мавсуъа ал-муяссара фил адян вал мазаҳибил муосира» - «Замонафий динлар ва мазҳаблар ҳақидаги энсклопедия» китоби муаллифлари Ҳизбут Таҳрир ҳақидаги маълумотларни айнан шу китоблардан олганлар. Бу рўйхатдаги Ҳизбут Таҳрирнинг программавий китобларининг баъзиларини ҳизбчиларнинг кўпчилиги биринчи марта эшитаётган бўлса ҳам, ажаб эмас. Зеро, ҳизб аъзолари аввалига энг содда ва гўзал китоблар билан жалб қилинади. Бугунги турмушнинг ёмонлиги, мусулмонларнинг ночорлиги сабаби халифанинг йўқлигида. Биз хилофатни ўрнатсак, ҳаёт бутунлай ўзгаради. Бу – жиҳод. Савоби энг улуғ иш. . . каби жозибадор жумлалар кўпчилиги асосан ёшлардан иборат ҳизибчиларга оҳанграбодек таъсир қилади.
Шу тарзда одамларни ўз ғояларига мойил қилганларидан кейин уларга қасам ичишни таклиф қилишади. Айни пайтда, қасам ичгандан кейин бу йўлдан қайтиб бўлмаслигини таъкидлашади.(Аслида эса нотуғри нарсага қасам ичган бўлса уни бузишга шариат рухсат берган). Қасам ичганлар ҳизбнинг ҳақиқий аъзоси ҳисобланади ва уларни беш кишилик ҳалқаларга жамлаб устиларидан мушриф (ўқитувчи) тайинланади. Дорислар (ўқувчилар)га аввало ҳизбнинг таҳлиллари жамланган «Ислом низоми» китоби ўқитилади. Ҳар ойда бир марта чиқадиган «Ал-Ваъй» - «Онг» журнали ҳам бутунлай сиёсий ғоялар билан суғорилгандир. Зеро, улар, дин аввало сиёсатдир, деган ғояни илгари сурадилар.
Ҳизбут Таҳрирнинг аҳли сунна валжамоа ҳамда мусулмонлар жумҳурига мутлақо зид бўлган бузуқ фикрлари юзлаб жозибадор фикрлар орасида оз-оздан, гўзал ибораларга ўралган ҳолда аста-секин ўқувчилар онгига сингдириб борилади.
Ҳизбнинг шу пайтгача қилган ишларини ўрганган уламолар :-“Ҳизб бугунги кунгача бирорта масжид қурмади , бирорта қори (қуръонни ўрганган киши) чиқармади, фақат фитна, ҳам-қайғуга сабаб бўлди” дейдилар.
Аллоҳ барча мўъмин мусулмонларни бундай нодон, илмсиз, одобсиз, инсоний одоб ва фазилатлардан йироқ бўлган бузғунчи тоифаларнинг ёмонлигидан ўз паноҳида асраб, юртимизга баракот берсин. Жонажон ватанимизни ҳар турли офатлардан Аллоҳ ўзи муҳофаза қилсин.
“Хон Хўжа Эшон Бобо” жомеъ масжиди имом хатиби: Қ.Ибрагимов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш