Хизбут-тахрирнинг иддаолари , фикр ва(нотўғри) эътиқоди

31-01-2022, 12:20 admin Мақолалар 467

Хизбут-тахрирнинг иддаолари , фикр ва(нотўғри) эътиқоди
Уларнинг ғояси аввал араб, кейин ислом ўлкаларида ислом халифалигини ўрнатиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашга асосланган. Сўнгра ислом уммати орқали даъватни ноисломий ўлкаларга олиб борилади.
Ҳизбнинг асосий белгиси маданий соҳага эътибор бериш ва у орқали аввало(ўзлари режалаштирган, яъни уларнинг иддаоларига эргашувчи) ислом шахсиётини, кейин эса (ўзларига итоат этувчи) ислом умматини барпо қилишдир. Ҳизб ўз аъзоларида худди шу хусусиятни ўстиришга алоҳида эътибор беради.
Ҳизб бир томондан маданий ҳаракат билан бошқа томондан сиёсий ҳаракат билан исломга бўлган ишончни қайта тиклашга уринади.
1. Маданий ҳаракат «миллионлаб кишиларнинг ислом маданияти ила тарбияланган бўлишини таъминлашдан иборатдир. Бу эса, ўз навбатида, ҳизбга халқ оммаси ҳузурига чиқиб, улар билан баҳслашиб, саволларига жавоб бериб, шубҳаларини тушунтириб ва уларни қўллаб исломга қориштиришни вожиб қилади». (Асосий тушунчалар китобидан. 87 – бет).
2. Сиёсий ҳаракат, ҳодиса ва воқеъаларни кузатиб бориб ана шу ҳодиса ва воқеъаларга ислом фикрлари ва ҳукмларининг тўғрилигини нутқ қилдириш ва шу орқали халқ оммасининг ишончини қозонишдан иборатдир.
Ҳизб ўзининг мақсадига эришиш йўли ҳақида қуйидаги фалсафани олға суради: Ҳар бир жамиятда одамлар икки қалин девор ичида яшайдилар. Ақийда ва фикр девори ҳамда кишиларнинг алоқалари ва ҳаётий йўлларини белгилайдиган низомлар девори. Агар ушбу жамиятни ўз аҳли томонидан уни ағдариш қасд қилинса, ҳужумни асосан ташқи деворга (ақийда ва фикрларга) қаратиш лозим бўлади. Бу фикрий курашга, у эса ўз навбатида фикрий ва сиёсий инқилобга олиб боради.
Ҳизб ўзгартириш жараёнини уч босқичга тақсимлайди. Улар қуйидагилардан иборат;
Биринчи босқич: Фикрий кураш. У ҳизб тақдим қилган маданий қарашлар билан бўлади.
Иккинчи босқич: Фикрий инқилоб. У маданий ва сиёсий фаолият орқали ҳизбий фикрларнинг жамиятга сингиши ила юзага келади.
Учинчи босқич: Ҳукм жиловини қўлга олиш. Бу иш уммат орқали барча ҳукмни тўлиқ олиш билан бўлади.Масалан: давлат раиси, уюшма раиси, жамоа раҳбари, элчи ёки шунга ўхшашлардан ёрдам сўраши лозим бўлади.
- Ҳизб дастлаб ҳукмга етиш учун ўзи таъсис этилганидан бошлаб ўн уч йил муддатни тайин қилди. Кейин турли шароит ва тўсиқларни ҳисобга олиб, муддатни ўттиз йилга чўзди. Аммо иккала муддатнинг ҳам ўтганига қарамасдан ҳеч нарса бўлгани йўқ.
- Ҳизб руҳоний ишлардан ғофилдир. У мазкур ишларга фикрий назар билан қарайди ва «Инсонда руҳоний шавқ ҳамда жисмоний хоҳишлар йўқдир. Балки инсонда ҳожат ва инстинктлар бўлиб, уларни қондириш зарур. Агар мазкур ҳожатларни Аллоҳ томонидан бўлган низом орқали қондирилса, уларни руҳ орқали бошқарилган бўлади. Агар низомсиз ёки Аллоҳдан бошқанинг низоми ила қондирилса, моддий қондириш бўлади ва бу инсонни бадбахтликка олиб боради», дейди. Аллоҳ бизларни ва ёш авлодларимизни бундай илмсиз, нодон тоифалардан бўлишдан паноҳ бериб, юртимизни тинч айласин.
(Манба: Ислом.уз портали)
Хон Хужа Эшон Бобо жомеъ масжиди имом хатиби Қ.Ибрагимов.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш