“Таблиғчилар” жамоаси қандай жамоат ва уларнинг фитналаридан ёшларимиз огоҳ бўлишсин!

14-02-2022, 19:18 admin Мақолалар 605

“Таблиғчилар” жамоаси қандай жамоат ва уларнинг фитналаридан ёшларимиз огоҳ бўлишсин!

Манбаларда қайд қилинишича “Таблиғ” ҳаракати баробарлик ва кенг оммани жалб қилиш асосида фаолият юритади.

“Таблиғчилар” жамоаси амир томонидан бошқарилади, унинг кўрсатмалари сўзсиз бажарилиши лозим.
“Таблиғ” – арабча “етказиш, яъни диний даъватни етказиш” маъносини англатади.
Оқимга Муҳаммад Илёс Кандеҳлавий (1885 – 1994) томонидан Ҳиндистонда 1927 йилда шимолий Ҳиндистоннинг Меват шаҳрида асос солинган. Ушбу оқимнинг таркибий тузилиши ва таълимотлари ҳақида манбаларда маълумотлар кам учрайди.
“Таблиғчилар”лар ўз тарафдорларини турли хорижий мамлакат фуқароларидан танлаб, уларни махсус тайёрлаш учун тегишли таклифномалар билан бир неча ойлар давомида Ҳиндистон ва Покистонда махсус даъват дарсларида иштирок этиб, тайёргарликдан ўтадилар. У ерда махсус тайёргарликдан ўтиб, Ватанга қайтиб келгач, жойларда “Даъват” гурухларини тузиб, “Даъват” ташвиқот гуруҳларининг ташкил этиб, “Таблиғ” жамиятининг бир мақсадга йўналтирилган фаолияти ривожлантиради.
“Таблиғчилар” ҳаракати Муҳаммад Илёс томонидан ишлаб чиқилган олти устувор тамойилга қаттиқ амал қилиб, ўз сафдошларига исломнинг беш фарзи ўрнига қуйидаги олтита тамойилларни даъват этади:
1.Иймон. 2. Намоз. 3. Илм ва зикир. 4. Ният ва ихлос. 5. Мусулмонларга ёрдам кўрсатиш. 6. Тафриғул вақт (вақтнинг дин даъвати учун сарфланиши).
Таблиғчиларнинг фикрича, мазкур тамойилларга амал қилган кишилар икки дунё саодатига эришади ва ҳақиқий мусулмончиликни адо қилган бўлишади.
Юзаки қараганда, таблиғчиларнинг бу тамойиллари соф ислом динининг эзгу ғояларига ҳамоҳанг ва инсоний қадриятларга мос кўринди. Аммо, аслида таблиғчилар ислом динининг асосларини зимдан емиришга, бир мазҳабда эътиқод қилувчи инсонлар ўртасида фитналар солишга, жамиятдаги тинчлик ва хотиржамликни бузишга уринаётганлиги маълум бўлади.
Таблиғчилар “тафриғул вақт” тамойилидан келиб чиқиб, “Инсон умри давомида бир бор тўрт ойлик хуруж (исломни даъват қилиш мақсадида сафар)га чиқиши зарур. У анча узоқ бўлган ўлкаларга уюштирилиши лозим”, деб эътиқод қиладилар. Улар ўзларининг жоҳилана қарашлари билан ўз сафдошларига ана шу сафарни исломнинг бешинчи аркони бўлган ҳаж ибодатидан кўра зарурроқ ва савоблироқ деб уқтиришади.
“Таблиғчилар” оқимининг олти тамойилига раддия сифатида қуйидаги ҳадсини мисол қилиб келтириб ўтамиз. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан Имом Бухорий, Муслим, Термизий ва Насоийлар ривоят қилган ҳадисда: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарсага бино қилингандир, “Лаа иллоҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ” деб шаҳодат келтириш, намозни тўкис адо этиш, закот бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш”, деганлар”, дейилади.
Ислом уламолари; “Ҳадисда зикр қилинган беш нарса, ҳар бир мусулмонлар шахсан ўзи бажариши лозим бўлган фарзлардир. Бу ҳадисдан ислом айнан ушбу беш арконга бино қилинганлиги ва ундан бошқасига бино қилиш мумкин эмаслиги маълум бўлмоқда”, деганлар.
Демак, таблиғчилар ўзларининг ғаразли мақсадларига эришиш йўлида исломнинг ўзгармас тамойилларини нотўғри талқин қилишгача етиб бормоқдалар. Афсуски, соф исломни ўрганмоқчи бўлган баъзи ёшлар ана шундай адашган оқимлар таъсирига тушиб қолаётганлиги ҳам аччиқ ҳақиқатдир.
Бугунги ёшлар бу каби турли фитналик оқимларнинг фитналаридан огоҳ бўлиб, уларнинг жоҳилона фаолиятига маърифат билан курашиб, ўз илмий салоҳиятини, ҳам дунёвий ҳам диний қарашларини муқаддас динимиз ва давримиз кўрсатмалари асосида бойитиб боришлари лозим ва лобуддир.
“Таблиғчилар” жамоасининг қарашлари қуйидаги сабабларга кўра юртимиз учун хатарли ҳисобланади;
1) Оқимнинг Ислом арконларини бажарилиши юзасидан кескин даъватлар олиб боришлиги ва намоз ҳамда бошқа ибодатларни бажаришда юртимизда минг йиллар давомида илдиз отган Ҳанафий мазҳабида эътироф этилмаган ҳаракатлар қилишлари фукароларнинг норозиликларига сабаб бўлиши мумкин;
2) Оқим кўрсатмаларига кўра, ҳар бир “таблиғчи” йилда бир ой, ойда уч кун, ҳафтада бир кунни Аллоҳнинг йўлида даъватга сарф этиши керак.
(Давоми бор )
https://t.me/Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш