Замонавий оқимлар.
"Таблиғчилар".
Ислом байроғи остида фаолият кўрсатадиган, аммо ислом дини асосларини бузадиган диний оқимлардан бири бу --- Таблиғчилар.
Бу ҳаракатга Мухаммад Илёс Кандеҳлавий (1885 - 1944) исмли шахс 1927-йилда шимолий Ҳиндистоннинг Мевет шаҳрида асос солган. Муҳаммад Илёс илк таълимни акаси Муҳаммад Яҳёдан олган, сўнгра Хиндистоннинг Сахорнафур шаҳридаги " Мазохинуру- л улум" мадрасасида тахсил олиб, шу ерда таълим бера бошлаган. Кейинчалик отаси Муҳаммад Исмоил ва акаси Муҳаммад Яхё вафот этгач, уларнинг ўрнида Деҳли жанубидаги масжидда даъват ва таълим ишлари билан шуғулланган.
Муҳаммад Илёс жамоа тузиш борасидаги илк амалий ҳаракати масжидлар негизида исломий мактабни шакллантириб, даъватчилар тайёрлашдан бошлаган.
Таблиғчилар жамоаси" ҳам бошқа диний - экстремистик гурухлар сингари ўта қаттиқ иерархик тузилишга эга экани билан тафсифланади.Харакатнинг бошида кўрсатмалари барча учун мажбурий бўлган амир туради .
Таблиғчиларнинг энг кичик гуруҳи ўн кишидан иборат бўлади. Халқаро миқёсдаги амир эса харакатнинг етакчи аъзоларидан иборат бўлган Марказий кенгаш томонидан тайинланади.
Ҳозирда кенгашнинг амири сифатида Зубайр Хасан эътироф этилади..
Таблиғчилар фаолиятида тафриғул вақт (вақтнинг сарфланиши ) муҳим ўрин эгаллайди.Унга кўра ҳар бир таблиғчи даъват учун узоқ муддатли сафарга чиқиши шарт.Шунинг учун улар бир йилда 40, ойда 3,хафтада 2 кунни даъват учун сарфлайди, чекка худудларда уйма- уй юриб, ташвиқотнии амалга оширади.
Таблиғ намоёндалари ҳар бир ҳаракат аъзосига исломда фарз қилинган хаж ибодатидан кўра, ўзлари ўйлаб топган тўрт ойлик хуружни амалга ошириш зарур эканини кўпроқ уқтиришади.Улар хуружларни Қуръони Карим ва хадисларда улуғ савоблар берилиши ваъда қилинган Муҳаммад соллоллоху алайхи васаллам давридаги Маккадан Мадинага қилинган ҳижратга тенглаштиришади.Ваҳоланки,бу сафар натижасида ҳар бир мехнатга қодир мусулмон эр учун фарз бўлган ҳалол касб қилиш, оила ва бола- чақасининг нафақасини таъмин этишдек масъулиятли бурчлари паймол этилади.
Таблиғчилар фақирона ҳаёт кечириш, дунёвий бойликларни охират неъматлари олдида арзимас ходиса, деб хисоблашини иддао қилишни ҳам хуш кўрадилар. Аммо ўз сафларида обрўли кишилар, бадавлат бизнесменлар ва тадбиркорлар бўлишини жуда хохлашади.Шу сабабли бозорлар,турли тижорат дўконлари, кишилар тўпланадиган гузарларни мунтазам айланишиб бой- бадавлат инсонларни " таблиғ" га жалб қилишга алохида эътибор беришади.
Уларнинг фикрича ,харакатга кирган бундай инсонлар кўпчиликка ўз таъсирини ўтказа олади хамда таблиғчилар сонининг ошишида катта роль ўйнайди.
Таблиғчилар диний саводи бўлмаган инсонларни ҳам осон жалб қиламиз деб хисоблашади, айни пайтда бундай инсонларнинг кўплиги молиявий имкониятларининг кўпайишига сабаб бўляпти.
Таблиғчилар кўпи билан 1 - 2 марта даъват ишларини олиб боргач, қолган маълумотларни даъват асносида ўзи мустақил ўрганиб боришишига йўналтиради, натижада бу инсон ҳам ўзи каби инсонларни тунги даъватга олиб бораверади.Улар тунги даъватларида Мухаммад Закариё Кандехлавийнинг " Фазойил ул- аъмол" ва таблиғчиларнинг иккинчи амири Мухаммад Юсуфнинг " Сахобалар хаёти" номли китобини хам кўп мутоала қилишади .Бу китобда сахобаларнинг ўзи вақти ва бор мол - мулкини дин ривожи учун сарфлангани мадҳ этилган бўлиб," таълиғ" га кирган бадавлат инсонларни ҳам даъватни кенгайтириш учун хеч нарсаларини аямай сарфлашга чақиришади.
Шунингдек, тарғиботчиларга даъват жараёнида илмли кишиларга дуч келиб қолса, улар билан тортишмасликка, мабодо, улар билан диний илмлар борасида бахсли ҳолатга тушиб қолинганда вазиятни чигаллаштирмай чиқиб кетиш йўли хам ўргатилади.Чунки " таблиғ" чиларга диний илмлар ўргатилмаганлиги сабабли бундай холда ютиб чиқиши жуда мушкул бўлиб, бу холат уларга эргашувчиларнинг ҳам харакат сафидан чиқиб кетиш хавфини келтириб чиқаради. Харакат таъмойили Мухаммад Илёс томонидан ишлаб чиқилган " Олти устувор тамойил" да ифодасини топган.
Учқудуқ туман бош отинойиси Тўрақулова Одина.