“Аёл” – деган улуғ номга сазовор бўлайлик.

14-02-2022, 19:10 admin Мақолалар 501

“Аёл” – деган улуғ номга сазовор бўлайлик.

Ислом динида аёлларга ниҳоятда ҳурмат ва ихтром билан қаралади.Қуръони каримнинг 35 сура ва 102 оятида “Аёл” сўзининг ишлатилиши, суралардан бирининг айнан “Нисо” яъни “Аёллар” деб номланиши аёлларга бўлган эътиборни ёрқин намунасидир.
Шарқ аёли, хусусан ўзбек аёлининг шакли шамойили, маънавий оламининг шаклланишида ислом динининг таъсири бениҳоя катта. Ўзбек хонадонларида ҳамиша аёл кишининг андишали, шарм ҳаёли, эрига итоатли бўлиш каби фазилатлари доимо аёл кишининг чиройли хислатларидан бўлиб келган. Лекин минг афсуски, ана шундай аёллик шанига доғ тушираётган аёлларимиз ҳам жамиятимизда учраб турибти, улар динни ниқоб қилиб олиб ўзларининг мутаассибона фикрларидан қайтмасдан динимиз шаънига турли хил тухмат тоши отилишига сабаб бўлиб келмоқда.
Динни ниқоб қилиб олган террористик ташкилотлар ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун аёлларни жалб қилмоқдалар. Табиийки нимага бу каби террористик ташкилотлар бу каби мақсадини амалга ошириш учун айнан аёлларни жалб қилишмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра аёл аввалом бор у она, она ўз фарзанди онгида мутаассибона ғояларни шакллантира боради. У тарғиботчи, опа-сингил ва қариндошлар орасида тарғибот қила олади. Аёл кишининг айнан шу жихатлари бу каби оқимлар учун жуда ҳам қўл келади. Оиладаги моддий етишмовчилик, ишсизлик, кам таъминотлилик, аламзадалик кайфиятига тушиб қолиш ҳам ушбу йўлга кириб кетишда омил бўладиган сабаблардан бири бўлиб ҳисобланади. Баъзида аёл кишининг диний билимларга чанқоқлиги, диний илмни кимдан олишни билмасдан йўлни нотўғри танлаши аёл кишининг алданиб қолишлигига йўл очиб беради. Диний сабоқ оламан деб аёл киши қандай қилиб экстримистлар тузоғига тушганини билмай қолади, улар ислом таълимотидан дарс бериш мақсадида яширин хужралар ташкил этади, улар онгига бузғунчи ғояларни сингдира бошлайди, турли хил тақиқланган адабиётлар, ведео роликлар тарқата бошлайди ва бориб ушбу гурух аъзосига айланиб қолади. Секин аста гурух аъзосига айланган аёл ижтимоий тармоқлар орқали ҳалифалик давлатини барпо этиш, исломий ҳукмларни жорий этиш тўғрисида изланади. Бу йўлда ўз ўлимига рози бўлиб “шахид” лик белбоғини боғлайди. Бу каби “манқурт” амали яъни ўзини портлатиши билан қанчадан қанча инсонларни ёстиғини қуритиб, оиласини пароканда қилиб, болаларни етим қилиб, қанчадан қанча инсонларни хонавайрон қилаётганини англаб ҳам етмайди, чунки унинг мутассибона фикри, қарашлари кўзини кўр, қулоғини кар қилиб қўяди. Зеро ҳадиси шарифларда
Маҳалла азалдан эзгулик ва тарбия ўчоғи деб юритилмайди. Махаллада диний маърифий маслахатчилар, отинойилар аёллар ўрттасида соф ислом дини таълимотини тўғри тушунтирсалар, яъни қўштирноқ ичидаги “таълим берув”чилардан олдин ислом маърифатини олдинроқ тарғибот қилсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Аёлларни асраш бу – фарзандларни асраш, наслни асраш бу – миллат ва жамиятни асрашдир. Аллох барчаларимизни юртини, миллатини, шанини асраб авайлаш йўлида собитқадам айласин.


ЎМИ вилоят вакиллиги
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У. Холова.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш