Латофат-аёл кишининг ҳаёси, ибоси. Латофатли бўлмаган аёлларда ҳаё ҳам бўлмайди. Гўё ҳиссиз қўғирчоққа ўхшайди. Қадим-қадимдан момоларимиз ўз қизларини оилада, ҳаётда ҳаёли, латофатли бўлишига аҳамият беришган. Қуръони Каримнинг “Нисо” сурасида хотин-қизларнинг жамиятда, оилада тутган ўрни, уларнинг ахлоқ-одоби, бурчи ва шаъни, ҳамда шариат томонидан белгиланган мусулмон дунёсига хос бўлган ҳаёт тарзи шундай аниқ кўрсатилганки, бу ғоя даврлар, жамиятлар алмашишига қарамай, инсонийлик ахлоқи учун янги-янги кашфиёт бўлиб келмоқда. Мир Алишер Навоий латофат ҳақида алоҳида тўхталиб, “Қуруқ жасадга нафис нақшли ипак матолардан кийим кийдирилгани билан, зарбофт дебо суратидан бошқа ҳеч нима кўзга ташланмайди ” деб таъкидлайди. Аҳмад Дониш ўз фарзандларига насиҳат қилиб, “Суратларингизни эмас, сийратларингизни тузатинглар” деган эди. Инсоннинг ташқи гўзаллигидан унинг ички, маънавий руҳини билиш мумкин. Ҳар қанча гўзал ва чиройли бўлмасин унинг ахлоқи бузуқ бўлса, у эл эътиборини қозона олмайди. Латофатли кишининг сўзию одоби гўзал инсоний хислат ва фазилатларни ўзида мужассамлаштирган бўлади. У кундалик ҳаётда учраб турадиган мураккаб масалаларни ақл тарозиси билан ўлчайди ва тўғри хулоса чиқаради.
Латофат деган тушунча ҳамма халқларда бор. Аммо бу тушунчага Шарқ халқларида алоҳида чуқур мазмунга эга. Шунинг учун ҳам Шарқ аёлининг иффати, фаросати ва назокатини бошқа миллат халқларда учратиш қийин.
Латофатлилик-аёлнинг олий зийнати. У учун бундан ортиқ зеб йўқ. Турмушда эрига ҳамдарду ҳамқадам бўла олган, феъл-атвори, хусни жамоли тилларида достон аёл, захматкаш уй бекаси ҳисобланади. Аёл меҳридан зийнат топмаган уйни ҳеч қандай зебу-зийнат бахтсизликдан қутқара олмайди.
Латофат-барча гўзалликларни ўзида жамловчи ва барча кўркамликларни юзага чиқарувчидир. Донолар:”Кимки Латофатли бўлса, одамлар унинг айбини кўришдан ожиз бўладилар”,-дейишган. Латофат ва ҳаё ўзаро бир-бири билан боғлиқдир. Шунинг учун ҳам қизлар юзида намоён бўлган қизиллик бу боқийлик ва ҳаёлилик белгисидир. Латофатли кишининг тили ва дили пок бўлади. Латофатни чаманзорга ўхшатиш мумкни. Унга ҳаё, назокат, иффат, садофат, меҳр-муҳаббат мужассамлашгандир.
Навоий шаҳар бош отинойиси Ч.Бурхонова