“Огох булинг”

29-04-2021, 10:01 admin Мақолалар 412

“Огох булинг”
Давлатимиз ўз келажагини, йуналишини белгилаб олиб кундан-кунга чирой очиб ривожланиб бораяпти. Ўзбек халқи эса ўзига хос мехнаткаш, ҳалол- пок, тинчликсевар самимий инсонлар. Юртимизнинг , хақкимизнинг фаравонлигини, тинчлигини кўра олмайдиган, бузғунчиликни касб қилиб олган қора ниятли шахслар учраб турибди. Улар ўз ниятларини амалга ошириш учун яширин фаолият кўрсатиб. Ўзларининг бузуқ фикрларини оят ёки ҳадислар билан исботлашга ҳаракат қилиб мусулмонларни алдаб ва Исломдан бузғунчилик йўлидан фойдаланмокда.
Инсон аҳли қайси дин, масхаб ёки тоифага эътиқод қилса албатта ўз эътикодида мустаҳкам туриши даркор. Лекин, динни ҳимоя қилишни ўзларига ниқоб қилиб олган жиноятчилар одамларнинг тинчлигини бузиб ҳавфли жиноятларга қул ураяптилар. Бу жиноятчиларнинг қилмишлари умуман ислом талабларига ҳам, оддий инсонгарчиликка ҳам мутлақо туғри тармоқдаги динга ёлғонни қўшиб, ўзларининг бузуқ фикрларини оят ва ҳадислар билан исботлашга ҳаракат қилиб мусулмонларни алдайдилар ва Исломдан бузғунчилик йўлида фойдаланадилар.
Бузғунчилар ўз ғояларини амалга оширишлари учун аҳолининг турли хил табакалари билан уларга мос бўлган услубда иш олиб бормокдалар. Шулар орасида уларнинг қопқонига соддалик билан тез тушувчи гуруҳ- ёшлар, қиз- жувонлар. Ёшларнинг жамиятнинг ҳали етарли тажрибага эга бўлмагани ташқи таъсирларга тез берилувчан ва айни пайтда энг ҳаракатчан қатлами экани инобатга олинмокда. Аёлларнинг эса ўз табиатига кўра, ишонувчан ҳисобланадилар , ташқи таъсирга мойил бўладилар. Хамиша маънавий–руҳий кўмакка қуллаб- қувватлашга эҳтиёж сезадилар. Ана шу жиҳатдан ҳам улар ёш хотин- қизларни ўз таъсирига олиб, иш билан таъминлайман деб алдаб чет элга жангариларга «хизмат қилиш» учун юборадилар. Турмушга чиқмаган қизларни номусига тажовуз қилиш жангариларга мажбуран хотин қилиб бериш уларга одатий хол.
Интернетда террорчилик ва бошқа бузғунчиликларни тарғиб қилувчи веб- сайтлар, ижтимоий гуруҳлар сони кун сайин кўпаймокда. Бу эса ёшларни онгини захарламоқда.
Ватанимизнинг ҳар бир фуқароси барча уйларини, фикр- зикрини бир жойга йиғиб, бундай алдовларга берилмасдан ўз юртининг келажаги, тинчлиги ҳақида, халкимиз равнақи, оила ва Ватан олдидаги ўз бурчлари ҳақида уйлашлари замон талабидир.
Нурота туман бош отинойиси Джуманазарова. М.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш