Жахолат инсониятнинг душмани

11-02-2022, 14:13 admin Мақолалар 698

Жахолат инсониятнинг душмани

Дин миллий маънавиятнинг таркибий кисми бўлиб, у миллатни бирлаштириб турувчи мухим омилларидан бири бўлиб ҳисобланади.Миссионерларнинг асл мақсади динга киритиш эмас, балки мусулмонларни диндан чиқаришдир.Уларнинг бугунги кунда турли ғаразли мақсадларини кўзлаб, муқаддас динимизга бузғунчи тушунчаларни киритиш орқали одамларни туғри йўлдан адаштирига уринаётгани кузатилмокда.
Жаҳолат инсониятнинг душмани. Бу нарса одамлар бошига қанчадан - қанча кулфатлар олиб келган, олиб келмоқда.Хозир чет элларда бўлаётган қирғинбаротлар катта-катта обод шаҳарларнинг вайронага айланаётгани, бегуноҳ одамларнинг қони тўкилаётгани, халқ бошпанасиз,егуликсиз қолиб қирилиб кетаётгани, мурғак болалар ва қарияларнинг қиш-қировли кунларда бошпанасиз, қаровсиз қолаётгани ана ўша бузғунчиларнинг билмсизлиги, нодонлиги жоҳиллиги боис содир бўлмоқда.Афсуски, улар муқаддас Ислом динини ўзларига ниқоб қилиб олмоқдалар.Муқаддас китобимиз Куръони Карим том маънода инсониятни жаҳолат ботқоғидан олиб чиқиб маърифат осмонига кўтаради.Унда Аллоҳ таоло бандаларига фақат тўғри йўлда бўлишни, имон-эътиқод билан яшашни ўргатади. Тоха сураси 114-оятида:"Эй роббим! менга илимни зиёда ет! деб айтинг" дея, инсонлар илму маърифатга тарғиб этилади инсон огоҳ бўлсагина ўзининг келажагига ақл билан назар ташлайди, содир бўлиши мумкин бўлган фитна-фасод, хавф хатарларнинг олдини олиш ва бартараф қилиш харакатида бўлади.Аксинча ғофил, бепарво ва лоқайд бўлган кимса эса атрофида нималар бўлаётганига ҳам эътибор бермай, охир-оқибат турли бало ва мусибатларга дучор бўлади.Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло ақл -фаросати ва онгини ишлатмайдиган, ўзининг ким эканлигини англаб етмаган, бугунги куннинг хузур-халовати билан яшаб, эртанги кун ватан тинчлиги, миллий осойишталиги хақида қайғурмайдиган кимсалар хақида шундай мархамат қилади:
"Жаҳаннам учун жинлар ва инсонлар кўпчилигини яратганмиз.Уларда қалблар бор,(лекин) улар билан" англамайдилар".Уларда кўзлар бор,(лекин) улар билан" кўрмайдилар.Уларда қулоқлар бор,(лекин)улар билан" эшитмайдилар." Ана ўшалар ҳайвонлар кабидирлар.Балки, улар
(янада) адашганроқдирлар.
Айнан ўшалар ғофиллардир."
( Аъроф-сураси,179-оят).
Ҳар бир мусулмон турли фитна-фасод ишлардан, бузғунчилик, динда фитнага тушиш, хусусан, бир жамиятда яшовчи инсонлар ўртасида тафрика солиш, бузғунчи фикр ва ботил ғояларни тарқатиш каби ношаръий амаллардан эҳтиёт бўлиш зарур. Мамлакатимизнинг барча худудларида яшовчи барча халқлар билан тинч-тотув яшашга интилишимиз, оила фарзанд тарбиясида муҳим бўлган одоб-ахлоққа роия этишимиз керак.
Аллоҳнинг Ўзи барчамизни Ўз паноҳида асрасин!Омин.

"Боғишамол" МФЙ отинойиси Ибрагимова Г.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш