"Жаҳолат-инсонятнинг душмани".
Бисмиллаҳир роҳманир раҳим.
Аллоҳ субҳаналлоҳу таолога ҳамд, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) га дуруди саломлар бўлсин.
Азизларим, биз жаҳолат инсонятнинг душмани деяпмиз. Бу ҳақиқатдир. Бу нарса одамлар бошига қанчадан-қанча мусибат ва кулфатлар солмоқда. Мана биз ҳозир телевизорда кўраяпмиз, матбуотларда ўқияпмиз, чет элларда бўлаётган қирғинбаротлар, катта-катта обод шаҳар ва қишлоқларни вайронага айлантириб, бегуноҳ одамларни бошпанасиз, оч-наҳор қаровсиз кўчада қолдирмоқда ва қанча одамларни қони тўкилмоқда. Бу инсонятнинг душмани, маърифатсиз, билмсиз, нодон, жаҳолатпараст инсонларнинг нодонлиги туфайли содир бўлаётган ишлардир.
Бундай жаҳолатпарастлар кўпинча муққадас Ислом динини ўзларига ниқоб қилиб оладилар ва илм ўрганаётган ёшларни нотўғри йўлга бошлаб, уларни қанча ниятларини пучга чиқариб ҳаётини издан чиқариб юборяптилар. Аслида илм ўрганиш, илмли-билмли, маърифатли бўлиш, ўз манфатимиз учун, уни ўзгаларга ҳам улашиш эса чин мўминлик белгисидир.
Муқаддас китобимиз Қуръони карим инсонятни жаҳолат ботқоғидан олиб чиқиб, маърифат осмонига кўтаради. Унда Аллоҳ таоло бандаларига фақат тўғри йўлда бўлишни, имон-эътиқод билан ўргатади.Тоҳа сураси 114-оятда:
Илм ўрганайлик, тўғри маънода, ўз манфатимиз учун, уни ўзгаларга ҳам улашайлик азизларим, чин мўминлик белгисидир бу ишимиз. Биз билишимиз керакки инсон бу ҳаётда нимага эришган бўлса илм-маърифат орқасидан эришгандир. Барча орзу ниятимизга ҳам мана шундай яхши амалларимиз орқали эришайлик ва бизга мана шундай тинч-фаровон, бахт саодатни насиб этгани учун яратганга беҳисоб шукроналар қилайлик. Ўз илмига, олаётган билмларимизга амал қилувчи инсонлардан бўлайлик, азизларим.
"Дўстлик" МФЙ отинойиси Нафасова. Г.