"Инсон қадри".

11-02-2022, 14:10 admin Мақолалар 420

"Инсон қадри".
Инсонлар қадр-қиймати, баҳоси уларнинг ҳимматига қараб белгиланади. Кимнинг ҳиммати бу дунё бўлса, унинг қиймати ҳеч нарса эмас. Унинг белгиси агар ғазабланса, дунё матоҳи ёки ўзининг фойдаси ва шаҳватлари билан рози бўлиб қолади.
Кимнинг ҳиммати охират бўлса, унинг қадрию баҳоси жаннатдир. Охират учун амал қилса, унга жаннат бўлади. Унинг белгиси, унинг ғазабланиши Аллоҳнинг ҳақи учун бўлади, ўзи ва бу дунё учун ғазабланмайди. Кимнинг ҳиммати Аллоҳ бўлса, унинг қиймати Аллоҳ ризосидир. Унинг белгиси шуки, уни ҳеч бир нарса васвасага солмайди, орқага қайтармайди ва қўрқитмайди. Бу ҳақда Пайғамбар (алайҳиссалом) бундай деганлар:
“Умматимнинг яхшилари тез ифода қиладилар. Тез ифода қилишдан мурод нозик нарсаларда тез идрок қилишдир. Кимнинг ҳиммати охират бўлса – унинг баҳоси жаннатдир”
(Абу Яъло ва Табаронийнинг Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан қилган ривояти).
Ҳа, мақолада айтилганилек инсон қадри инсоннинг ҳимматига, холисона самимиятига ҳам боғлиқдир.
Шунингдек, янги Ўзбекистонимизнинг ҳар бир қонун ва қарорлари инсон қадрини улуғлашга қаратилгандир.
Ковид—19 эл бошига тушганда бу қадрлаш яққол билинди.
Ҳукуматимиз томонидан дори дармонларни, муолажаларни, кийим—кечак, егулик маҳсулотларни ҳам бепул етказиб бериш дастлабки ўринга қўйилди.
Халқ жипслашди, оғир кунларда қўлни қўлга бериб бир—бирини йўқлашди, мадад бўлишди.
Қандай соҳа вакиллари борки, қараб турмадилар ҳар бири ўз ҳиссаларини қўшдилар, барчаларидан Аллоҳ рози бўлсин.
Ўтганларимизга шаҳидлик мақомини ато этсин.
Биз ҳам Деҳқонобод маҳалласи бир жамоат бўлиб қўлимиздан келганча маҳалламиз беморларига далда, кексаларига ҳасса, ночорига мадад бўлдик.Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин ! Ўзига ҳамду санолар, пайғамбарларига саломлар, охир замон пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар бўлсин. Омин.

Хатирчи тумани "Деҳқонобод" МФЙ отинойиси Асомова Шоҳиста.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш