Қуръон тиловатининг Аллоҳ таъоло наздидаги баҳоси

16-10-2019, 08:59 admin Мақолалар 705

Ҳазрати Мавлоно Муҳаммад Иршод даамат баракаатуҳум айтадилар:
«Ҳайвонлар бозорида тўтилар сотилади. Минг рупиялик тўти, нега у минг рупиялик? Шунда, айтиладики, бу калимаи тоййибани айтади ёки Аллоҳ, Аллоҳ дея зикр қилади ёки Қуръони каримнинг бир неча оятлари унга ёд ёки инсонлар каби баъзи гапларни гапиради. Масалан, қайси тўтининг иқтидори бўлса, шу ҳисобдан ўша тўтининг баҳоси қўйилади ва уни одамлар сотиб олади. Баъзан гапирадиган тўти дея оғиздан чиққан суммага ҳам сотиб олинади ва бажонидил унинг нарҳи адо қилинади. Бизнинг ҳолимиз ҳам шуки, қаранг, ўзимиз яратилган бўлиб туриб, тўтини кўрганимизда, тўти бўлиб туриб биз каби гапиряпти, бизнинг гапимиз яъни, инсон каломи унинг тилида жорий дея, унга жуда катта баҳо қўямиз. Аллоҳ таъолонинг каломи қайси банданинг тилида жорий бўлса, у ҳолда Аллоҳ таъоло унга қанчалар баҳо қўяди? Сиз ўзингиз тасаввур қилиб олингки, Аллоҳ таъолонинг каломи қайси банданинг тилида жорий бўлса, худди биз тўти бўлиб туриб, унинг тилида инсонлар каломи жорий дея назар солганимиздек, Аллоҳ таъоло ҳам Менинг бандам ўзи яратилган бўлиб туриб, унинг тилида Менинг яъни, Холиқ Зотнинг каломи жорий дея назар солади. Аллоҳ таъоло унга муҳаббат ҳам қўяди. Аллоҳ таъолонинг ҳузурида қўйиладиган баҳони ким ҳам тасаввур қила олади».

«Сурайи Ясин ки баркаат» китобидан. 7-бет. Абдулқайюм Комил таржимаси
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш