"Ҳизбут- тахрир ал- исломий".

7-05-2021, 17:56 admin Мақолалар 617

"Ҳизбут- тахрир ал- исломий".

Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин, Росули акрам ( с а в) га дуруди саловотлар бўлсин .
Бугунги кунда диний- экстремистик ва террористик ҳаракатлар ўзларининг мудҳиш фаолиятини олиб бормоқдалар.Улар дин ниқоби остида фаолият олиб бориб, динимиз асосларини, Қурьон оятлари ва хадисларнинг асл мохиятини бузиб талқин қилишлари ва ислом билан боғлашлари ҳар қандай қабихликдан қайтмасликларини билдиради.
Мана шундай оқимлардан бири " Ҳизбут - тахрир ал - исломий".
Фаластинлик Тақийуддин Набахоний (1909-1979) мазкур экстремистик ташкилотнинг асосчиси ҳисобланади.
Ташкилотнинг бош мақсади: мусулмон мамлакатларини бирлаштирувчи" халифалик" давлатини қуришни бош мақсад деб эьлон қилган.
Ташкилот ғоялари: " Ҳизбут - тахрир" оқимининг асосий мавзуси" хулофат"(халифа сайлаш).Бу оқимининг асосий мавзуси бўлиб, уларда " Хозирги кунда мусулмонларнинг зиммаларидаги долзарб вазифа халифа сайлашдир, токи улар бу ишни адо этмас эканлар, уларнинг бошқа ибодатлари бефойдадир", деган ғоя тарғиб қилинади . Албатта бугунги кунда бу даъвонинг нотўғри эканлигини англаб олиш ниҳоятда муҳим.
Пайғамбаримиз ( с а в) нинг ушбу ҳадислари уларнинг бу даъволари ёлғон эканлигига далил бўлади :
"Мендан кейин халифалик ўттиз йил бўлади, ундан кейин тишлаб тортилган амирлик ва подшоҳликларга айланади". Ҳақиқатда бу ҳадис мўъжиза сифатида айтилган ҳадис эди, вафотларидан кейин Абу Бакр ( р а), Умар( р а), Усмон( р а), Али( р а) ларнинг халифалик муддатларини қўшсак, йигирма тўққиз ярим йил бўлади. Ҳазрати Алининг катта ўғли Имом Хасан олти ой халифалик қилган. Шу билан ўттиз йил тўлиқ бўлган.
Ҳизбут- тахрирда қўйидаги ақидавий хатолар намоён бўлади:
1)."Хизбут тахрир" ўз аъзоларига қабр азоби ва Масих Дажжолнинг чиқишига эьтиқод қилишни харом қилган. Уларнинг назарида ким бу эътиқодни қилса, гуноҳкор бўлади.
Бу бузуқ эътиқод ислом ақидасига мутлақо зиддир. Агар бу эътиқод билмай туриб айтилган бўлса, ахли сунна ва- л жамоа мазҳаби ҳукмига биноан фосиқлик деб эътиборга олинади.Қабрда бўладиган азоб ёки рохат ҳақида Қуръони каримнинг" Ғофир" (46), " Тоҳа(124), "Тур" (45), "Нух" (25), "Тавба"(101) оятларида баён қилиниши уларнинг хато йўлда эканлигини исботлайди.
" Ҳизбут- тахрир" чилар амри маъруф, наҳий мункарга эътибор бермаслик керак дейишади. Амри маъруф нахий мункар ислом давлатининг иши дейдилар. --Қасамни бузиш мутлақо мумкин эмас, дейишади. Партия аъзоларининг қасамида маҳкам туриб олишидан асосий сабаб диний илмлардан бехабар ёки бир қобиқ ичида илм ўрганишларидир. Натижада, улар партия ғояларининг нотўғри эканини билган тақдирда хам, ундан воз кеча олмайдилар, сабаби эса " ҳизб" чи бўлган шахс қасам ва унинг шартларини билмаслигидир.
Аслида эса, инсон ичган қасамини яхши эмаслигини билса, ундан воз кечиши шаръий жиҳатдан афзал ҳисобланади.
-- Яланғоч суратларни томоша қилиш жоиз,-- дейишади.Уят ва шармандаликдан иборат бу ишни нафақат мусулмонлар, балки ўзини билган ,одамийлигини унутмаган ғайримусулмон ҳам ножоиз ва харом ҳисоблайди.
--- "Мусулмон фазогирдан намознинг фарзлиги соқит бўлади",--- дейди.
Демак, мусулмон шахс фазогир бўлиши яхши эмас. Бу фатвонинг хатарли томони шундаки, У билан Оллоҳ таоло фарз қилган намоз бекор қилинмоқда." Ҳизбут- - тахрир" дан бошқа хеч ким бунга журъат этмаган.
---- "Икки қутбда яшовчилардан намоз ва рўза соқит бўлади". Бу масалани эса қадимдан мусулмон уламолари ўрганиб келишган. Аммо ҳизбут тахрирчилардан бошқа бирор шахс ёки тоифа икки қутбда намоз ўқимай, рўза тутмай қўйиш хақидаги фикрни хаёлига ҳам келтирмаган. Демак "Ҳизбут тахрир" чилар шаръий манбаалардан ақл ва тафаккурнинг устун қўйилиши каби хато фикрларни илгари сўради.

Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақуловаскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш