Исломда аёлга муносабат.

10-02-2022, 14:28 admin Мақолалар 467

Исломда аёлга муносабат.

Исломдан олдин аёллар ҳеч қандай ҳақ ҳуқуқга эга бўлмаган. Умумий қилиб айтадиган бўлсак эъзозланиш, ҳақ ҳуқуқни талаб қилиш, мерос олиш каби ҳуқуқлардан махрум эди. Хитойда аёлларга сотиладиган ва сотиб олинадиган матоҳ сифатида қаралган, қизларни бозорларда арзон нархга сотишар, агар харидор чиқмаса бепул бериб юборишар, мабода турмуш ўртоғи аввал дунёдан ўтса ўзини ёқиб юбориш ҳуқуқига эга бўлган. Қадимги Ҳиндистонда ҳам шу каби холатлар бўлган, Араблар ҳам аёлларга матоҳ сифатида қарашган, энг ёмони – қиз фарзандлар болалигидан тириклайин кўмиб юбориш одатлари авж олган.
Ислом дини келгандан сўнг аёллар, қиз фарзанд сифатида, опа сингил,умр йўлдоши, рафиқа, она сифатида қаралиб иҳтиром кўрсатила бошланди. Ислом таълимотида эркак ва аёллар ўртасида тенг ҳуқуқлилик ўрнатилган. Диндан юзаки билими бўлган баъзи бир мусулмонлар аёлларга паст назар билан қараб келганлар.
Қуръони каримда ўттиз бешта сўра ва бир юз икки оятида эркаклар тўғрисида қанча фикр юритилса аёллар тўғрисида ҳам шунча маротаба зикр қилинган. Қуръон ва ҳадиси шарифда эркак ва аёл бандалари Аллоҳ таолонинг олдида бир хил банда эканлиги баён этилади. Аёл зоти фарзандини дунёга келтириши, уни тарбия қилиши юзасидан қадрланса, шу билан бирга унга кўп енгилликлар ҳам яратилган. Ҳадиси шарифларда Пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом) “Кимки уч қизи, ёки уч опа синглиси, ёки икки қизи ёхуд икки опа синглиси бўлиб, уларга яхши муносабатда бўлса ва уларга (муносабатда) Аллоҳдан қўрқса, албатта жаннатга дохил бўлўр”- деб мархамат қилганлар (Термизий ривоятлари).
Қўйидаги оятда эркак ҳам аёл ҳам Яратганнинг олдида тенг эканлигининг ёрқин ифодасидир яъни Қуръони каримда “Эй одамлар! Сизларни бир жон (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни таратган Роббингиздан қўрқингиз! ”(Нисо сураси 1-оят).
Ўз навбатида аёллар ишлаши, касб-ҳунар ўрганишига шариатимизда рухсат этилади.Чунки Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) даврларида ҳам аёллар эркаклар билан биргаликда ишлаганликлари баён этилади. Ҳадиси шарифларда ривоят қилинишича Зайнаб бинт Жаҳш онамиз хайри эхсон қилиш борасида саховат пеша эдилар, Зайнаб (розияллоҳу анҳу) ўзлари тери ошлаб сотар ва ишлаб топган пулларидан хайру эҳсон қилар эдилар. Яна Фотима (розяллоҳу анҳу) Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) билан биргаликда ишлаб ризқ топганликлари баён қилинади.
Пайғамбаримиз (солаллоҳи алайҳи васаллам) умрлари давомида аёлларига яхши муносабатда бўлганлар ва бу борадаги ҳадиси шарифда “Аёллар борасида Аллоҳдан қўрқинглар, аёлларга яхши муносабатда бўлинглар”- деб мархамат қилинади.
Умумий қилиб айтадиган бўлсак, Қуръон ва суннатда эркак ва аёл тинч ва тотув яшашга ҳамда, ҳар бирларини яратилиш хусусиятларидан келиб чиққан холда бурч ва мажбуриятлари белгиланиб, тинч ва осойишта, тенг ҳуқуқлилик асосида яшашга буюрилади.




ЎМИ вилоят бош имом хатиб хотин-қизлар
масалалари бўйича ёрдамчиси: У. Холова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш