Исломда ва жамиятда аёлларга муносабат

5-05-2020, 13:37 admin Мақолалар 727

Тарихдан маълумки, Ислом дини аёлларнинг инсоний ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш, ҳурматини жойига қўйиш билан жамиятдаги мавқеини юксалтирди. Мусулмончилик эндигина ёйилаётган пайтларда ер юзидаги қавмларнинг аёллари кўп инсоний ҳуқуқлардан маҳрум ҳолда фақир ҳаёт кечирар эди. Айрим жойларда эри ўлса, хотинини ҳам у билан қўшиб кўйдиришар , баъзи жойларда ўлган эр қабрига хотинини ҳам тириклайин кўмишар эди. Жоҳилият даври араблари қиз фарзанд дунёга келишини ўзлари учун уят,иснод деб билишар эди. Шундай ғайри инсоний эътиқоддаги инсонлар бегуноҳ қизалоқларини саҳрога олиб чиқиб, ўра ковлаб кўмиб юборишар ёки эски сувсиз қудуққа ташлаб қайтишар эдилар.
Исломга таъна тошини отаётган Европада ҳам аёллар аҳволи бунданда ачинарли эди. Улар аёл зотини шайтоннинг малайи деб ҳисоблашар, эркакнинг хизмати учун яратилган махлуқ деб ҳисоблашар эди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайхи ва салламга Қуръони Карим нозил бўлиб, аёлларга нисбатан адолатсизлик, разилликларга зарба берилди.
“Таквир”сурасининг “Ўз оталари томонидан тириклигича кўмиб юборилган мазлума қизлардан қатл қилинишлари сабаби ҳақида қиёмат кунида албатта сўралур” мазмунли 8-9-оятлари нозил бўлганда жоҳилият даврида шундагина гуноҳ қилган баъзи саҳобалар тўхтовсиз йиғлашган, афсус-надомат чикишган.
Фақат Қуръони Карим берган таълимот соясидагина аёл баркамоллик сари Расулуллоҳ с.а.в. оқилона тадбир қўллаб, жоҳилият даврининг разил одамларини таг-томири билан қўпориб ташлаш мақсадида: “Қиз туғилган хонадонга Аллоҳниннг нури ва раҳмати ёғилади”, деб эълон қилдилар
Шу тариқа аёллар Исломда она,опа,сингил,жуфти ҳалол ва қиз сифатида ҳурматланиб бошлади.Улар мерос олади, мерос қолдиради, никоҳга розилиги сўралади. Улар доим эркак қариндошлари таъминоти остида бўлишади.
Қуръонда, Ҳадиси шарифларда шарафланган аёл шоирлар шеру достонларида мадҳ этиб келинмоқда. Ҳатто Қуръонда бир сура “Нисо”- “Аёллар” деб номланади. Бу аёлларга Аллоҳ таолонинг ўз отасидан ҳам, акасидан ҳам меҳрибонлигидан далолатдир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир Ҳадисда Расулуллоҳ с.а.в: “Кимнинг қаромоғида 3та қизи бўлса, ёки отаси вафот этиб 3та синглиси унинг қарамоғида қолса,уларга меҳрибонлик қилиб, борадиган жойида муросали яшаб кетадиган даражада яхши одоб ўргатса, Аллоҳ унга жаннатни вожиб қилади”, деганлар. Шунда бир киши “Эй Аллоҳнинг пайғамбари!Қизи иккита бўлса-чи?, дедилар. Расулуллоҳ с.а.в. “Иккита бўлса ҳам” дедилар. “Қизи битта бўлса-чи?” деб сўрашганида: “Битта бўлса ҳам” деган эканлар.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайхи ва салламга бу муборак ҳадислари билан умматларига қизларни хўрламасдан,фақир санамасдан,келажакда бир оиланинг севикли бекаси бўлиб етишишлари учун уларни ақлли-ҳушли, эрига итоатли, фарзандларини яхши тарбия қиладиган, қайнона-қайноталарини эъзозлайдиган одобли, ширинсўзли қилиб тарбиялашга тарғиб этоқдалар. Қизларига рўзғор юмушларини ўргатмасдан,эркалатиб, ўзи ўрганиб кетар деб, тарбиясига аҳамият бермаса, қайнота-қайнонани ҳурматлаб эрига итоатни,оилани қадрлашни ўргатмаса,у қиз борган жойига кўника олмасдан, турмуши бузилишига ўзи сабабчи бўлади. Шунинг учун ҳам Расули акром соллоллоҳу алайхи ва салламга қизини,синглисини яхши тарбия қилганларга жаннат муждасини бердилар.
Ибн Можа Суроқа ибн Моликдан ривоят қилинган Ҳадисда: “Турмушдан қайтиб келган қизга қилинган яхшилик, садақанинг афзалидир”, дейилган.Тақдир тоқозаси билан қиз ноурин жойга тушиб қолса-ю, турмуши бузилиб қайтса, уни хўрлаб,ташлаб қўймасдан, ўксиган кўнглига тасалли бериб, илгаригидек яхшилик қилишда давом этаверган одам хайр-эҳсоннинг энг яхшисини қилган саналар экан.
Ислом таълимотида аёл киши эркаклар билан ҳуқуқлари тинглиги ҳимоя қилинади. Жумладан,илм олишга,номоз ўқишда,рўза тутишда,бой бўлса,закот беришда,имкон топса ҳаж қилишда тенглиги айтилади. Шундай тенглик,эркинлик жамиятда ҳам аёлнинг мавқеини кўтариб қўйди.Жамиятда аёллар билимда,меҳнатда,иш жамоатда,эркаклардан қолишмаслигини исботлаб келмоқда.Давлат раҳбарлари орасида аёллар эркаклар билан тенг сиёсат юритишмоқда.Сенатор аёллар ва раиса аёллар ўз билим ва шижоатини Ватан равнақи учун сарф этмоқдалар.Президентимиз Ш.Мирзиёев аёллар билимини,имкониятларини қадрлаб 2020 йилнинг бошиданоқ 5та туманга аёллардан ҳокимлар тайинлади. Дин ва жамиятнинг бир-бирига мутаносиб, оқилона тадбиридан бири-Аёлларга муносабатнинг яна бир одилона кўринишидир.Юртимизда аёлларни ҳар жиҳатдан қадрлаш,ижтимоий-ҳуқуқий томондан ҳимоя қилиш давлат томонидан амалга оширилади. Аёллар ҳамма соҳаларда ўзларининг жонбозликларини кўрсатиб келишмоқда.
2019 йил сентябрда бир йўла 2та қонун эълон қилинди.
1. “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”,
2. “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”.
Бундан ташқари юртимизда “Маҳалла ва Оила марказлари фаолият кўрсатмоқда.
Мана шундай диний эркинлик, конституциявий ҳуқуқ мезонлари ўрнатилган юртимизда аёлларнинг фидоийлигидан қувонсак,шундай аёлларни кўриб,эшитамизки,чет элма чет эл саёқ юрган, фарзандлар тарбиясини ташлаб қўйган,қайнота қайнона хизматини қилмаган,эрга итоат қилмаган,-бу дунё безаги-ҳаю ҳавас,бойлик ортидан қувган,охиратни унутган,қиз аёллардан дилимиз ранжийди.Уларга қарата: “Тухта,эй гумроҳ банда!Сени кўрганда Тумарис момом қиличини қиндан суғурмасмиди,Нодирабегим аламдан лов-лов ёнмасмиди,Увайсий фиғон-ла куйламасми;Кумушбиби ҳаёдан Аллоҳга илтижо қилмасмиди.Ортингга қайт!. Бу дунё 2 қош орасидек қисқа. Умрингни зое қилма.Гуноҳларга ботма тинчликни,озодликни,Ватанни,Инсонни қадрла,ҳою ҳаваснимас.Ортингдан гўзал ҳулқли ўғил-қизлар қолдир,ор-номус ғурурингни баланд тут.Дуогўйинг ота-онанг,қоайнота қайнонанг,турмуш уртоғингни рози қил.
Чунки сен илдизи неча минг йилларга туташ Ўзи Бек-ўзбекнинг ворисисан!”,-дегимиз келади.
Аллоҳ таоло барчамизни ҳидоятга йўлласин Шариатимиз кўрсатганидек,Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайхи ва салламга эъзозлаганларидек мумина,муслима аёллар йўлидан юрайлик.Юртбошимиз сийлаганидек ҳурмат-эҳтиром гўзал хулқ барча аёлларимизга насиб этсин!.Омин!

“Зарафшон” МФЙ отинойиси М. Исломова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш