"Инсон қадри".

10-02-2022, 12:41 admin Мақолалар 462

"Инсон қадри".
Бисмимллаҳир рохманир рохим.
Давлатимиз рахбари,Мухтарам юртбошимиз томондан таклиф этилган " Инсон қадрини улуғлаш ва фаол махалла йили" амалга оширилаётган ислоҳотларни кўпайишига, инсон қадрини улуғланишига, махалла ,оила ривожига, янада ёрдам беради.
Донишманд халқимизнинг ҳикмати ўлароқ, ўтиб кетганларни хотирлаш, ҳақларига дуо қилиш улар оламдан ўтиб кетгандан кейинги ягона иложимиз, ягона имкониятимиздир. Вафот этганларга бундан бошқа яхшилик қилиш имконимиз йўқ. Бироқ, айнан ўтганларни ёдлаш асносида яна бир муҳим иш – инсонни тириклигида, кўзи очиқлигида қадрлаш, эъзозлашдир.
Дўстлар,  яхшиларни  авайлаб  сақланг, Салом деган сўзнинг салмоғин
оқланг
Ўлганда юз соат йиғлаб тургандан,
Уни тиригида бир соат йўқланг, 
деб бежиз айтилмаган.
Амр ибн Шуайб отасидан, у киши бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қиладилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кичикларимизга раҳм қилмаган, катталаримизни қадрламаган биздан эмас», дедилар.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биздан эмас ,дейишлари жуда оғир сўздир. Бу мусулмон эмас, менинг умматим эмас деганларидир. Нима учун ёши катталарни қадрлаш, ёшларга раҳм қилиш нақадар юксак мақомга, Ислом билан тенг даражага қўйилмоқда?
Чунки агар бу нарса йўқолса, ёшларнинг иззати, кексаларнинг ҳурмати йўқолса, инсоннинг қадри йўқолади, ҳаёт барбод бўлади. Зотан, инсонни улуғлаш, эъзозлаш, катталарни ҳурмат, кичикларни иззат қилиш динимизнинг мақсадларидан биридир.Қуръони Каримда аввал ўтган қавмларнинг тарихлари келтирилиши бежизга эмас. Неча-неча қавмлар ер билан яксон қилинган, йўқотиб юборилган, чунки уларда одамгарчилик орадан кўтарилиб кетган, бу қавмлар инсоний қиёфасини йўқотган эди.
Инсон диндан ғофил қолса, ўзлигини йўқотади. Шунинг учун жамиятга олимлар, аҳли илмлар керак. Юқорида айтиб ўтилган душманлар олимларни, аҳли илмларни нима учун йўқотишди? Уламолар, аҳли илмлар бор жойда маънавият сақланиб туради, дин мусаффолиги сақланиб туради, одамгарчилик, инсонгарчилик йўқолмайди. Биз бу маъноларни Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино ,Ал -Хоразмий, Бахоуддин Нақшбандий, Ахмад Яссавий....каби боболаримиз мисолида хам кўра оламиз.Имом Абу Довуд Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилганидек, соч-соқоли оқарган кекса мусулмонни ҳурмат қилиш Аллоҳни ҳурмат қилишдир.
Худди шунингдек, Қуръон ёдлаган одам, агар у бу борада ғулувга кетмаган бўлса, унга жафо қилмаган бўлса, холис қори бўлса, уни ҳурмат қилиш ҳам Аллоҳни ҳурмат қилиш билан баробардир. Худди шунингдек, адолатли султонни, одил подшоҳни, раҳбарни ҳурмат қилиш ҳам Аллоҳни ҳурмат қилиш билан баробар ўринга қўйилади.
Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг жуда муҳим, айниқса бугунги кунга ниҳоятда керак бўлган бир сўзлари бор: «Аллоҳ таоло Қуръон билан ҳал бўлмаган ишларни султон билан ҳал қилади». Подшоҳ, одил раҳбар шунинг учун керак. Масалан, Қурьон ўғрилик қилма деяпти, аммо одамлар ўғрилик қиляпти, шундай пайтда султон ўғрилик қилганларга жазо беради, шаръий ҳукмни қўллайди, натижада одамлар бу гуноҳдан, бировнинг ҳақидан тийилади.Шунинг учун раҳбарни дуо қилиш эътиқод даражасига кўтарилган. Ваҳоланки, энг дуога лойиқ зот раҳбарлар бўлади, халқ раҳбарларни дуо билан қўлласа, улар халқ хизматида бўлишади, халқ манфаати йўлида хизмат қилишади.
Инсон қадрини улуғлаш – азалдан ота-боболаримиз каттани ҳурмат кичикни иззат қилиш каби олийжаноблик фазилатларини янги авлод вакилларига ўргатиб келишган. Шунингдек, бир-бирига ёрдам бериш, беморнинг ҳолидан хабар олиш, етимни бошини силаш каби такрорланмас анъаналаримиз билан биз ҳамиша бошқа миллат вакилларидан ажратилиб турамиз. Мамлакатимиз сиёсатининг ажралмас бўлаги ҳам шу юртнинг фуқаролари фаровонлигини таъминлашдир.

Учқудуқ туман бош отинойиси Одинахон Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш