Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ризқингизга садақа билан кўмак беринг” садақа деган сўзни одатда биз паст маънода ишлатамиз. Аслида, садақа сўзи “сидқ” сўзидан олинган бўлиб, “яхшилик” деган маънони англатади. Яъни Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам айтмоқчиларки, ризқингизга яхшилик ила, эзгулик ила ёрдам беринг. Банданинг ризқи битиб қўйилган. Лекин банда яхшиликларга рағбат қилса, тақдирига битилган ризққа зиёдалик киради. Ҳаттоки яхшиликнинг натижасида банданинг уч кунлик умри қолган бўлса, Аллоҳ таоло уни 30 йилга чўзиб қўйиши мумкин. Умрингиз зиёда бўлади. Инсонларга манфаат етказишда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам барчамизга ибрат бўлганлар. Кишининг умумхалқ манфаати учун қилган барча амаллари энг савобли ишлардан саналади.
Бугун Нурота туманидаги мурувват уйи даволанувчиларига эҳсонлар ташкил қилинди. ЎМИ вилоят вакиллиги ва Туман отинойилари ташаббуси билан Туман отинойилари томонидан дастурхон тузатилиб таомлар тортилди маскалар ва қишки иссиқ оёқ кийимлар эҳсон қилинди, бир йўла даволанувчилар шароити ва қўл мехнати билан яратилган қўл ишлари билан хам танишилди . Тадбир сўнгида халқимиз, юртбошимиз ва эҳсон эгалари хаққига кўпдан -кўп дуолар қилинди.

ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги