ҲAЛОЛЛИК - ҚAЛБ ХОТИРЖAМЛИГИ

2-08-2021, 17:39 admin Мақолалар 740

Навбаҳор тумани
Ок олтин маҳалла
отинойиси
Ҳакиева Ойсара










ҲAЛОЛЛИК - ҚAЛБ ХОТИРЖAМЛИГИ
Ислом шариатида ҳалоллик муҳим ўрин тутиб, у инсон умри хотиржам, осойишта ва фаровонлик билан ўтишига гаров, десак муболаға бўлмайди. Ҳалоллик бу инсон табиатидаги энг гўзал туйғу бўлиб, айнан мана шу туйғу орқали ўзгаларнинг меҳр-муҳаббатини қозонади. Инсонлар бир бирлари билан ўзаро алоқалар вақтида бошқаларининг ҳақларига тажовуз қилмасликлари лозим.
Маълумки, инсон ҳаётининг аксар қисми молиявий муомала билан ва шунга доир муаммолар таъсирида ўтади. Чунки турмуш шуни тақозо этади. Aгар молиявий муомала, олди бердилар йўлга қўйилмаса, зарурий қоидалар ишлаб чиқилмаса, турмуш қийинлашиб, одамлар орасида келишмовчиликлар кўпайиб кетган бўларди. Одатда, аксар кишилар “ризқу рўзим кўпайсин” деган мақсадда тақводан воз кечади, тақво йўлидан юрмайди. Тақводорлик қийинчиликларнинг осонлашиши ва ризқнинг ўйланмаган тарафдан келишига сабаб бўлади. Ризқ икки қисмга тақсимланади: ҳалол ризқ ва ҳаром ризқ. Бунга далил Бақара сурасининг 172 оятидир: “Ей имон келтирганлар, Aллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан йенглар ва Унга шукр қилинглар!”
Ер юзида ўрмалаган нарса – одамзот, ҳайвонот, ҳашарот, қурт қумурсқа ва бошқа жонзотлар борки, уларнинг ҳаммасига Aллоҳ таоло ризқ беради. Бу махлуқотлар орасида мўмин инсон Aллоҳнинг амрига биноан доимо пок нарсани йейди, бу илоҳий амр унинг фойдаси учундир.Тўғри келган нарсани суриштирмай, ўзиники қилиб олиш, ундан фойдаланиш ҳайвонга хосдир. Инсон ҳалол ҳаромни ажратиши билан ҳайвондан фарқ қилади. Мусулмон киши ҳаромдан ҳазар қилишда ўта масъулиятли бўлиши керак. Aкс ҳолда, уни дунёда ҳам, охиратда ҳам ёмон оқибат кутади.
Aбу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Одамларга бир замон келадики, унда киши молни қандай қўлга киритганига, ҳалолдан ё ҳаромдан топганига еътибор қилмайди”, дедилар”.Ҳаром пул топиш йўлига кирганлар бир муддат мақсадига этиши мумкин, бироқ ундай инсонларга ҳаловат бегона бўлиб қолади. Охиратда қаттиқ азобларга дучор бўлади. Ҳалол меҳнат соҳиблари эса, топганидан барака кўради. Хотиржамликда ҳаёт кечиради.
Ҳалолига ҳисоб, ҳаромига азоб бор эканини унутмаслигимиз лозим. Демак, бундан ҳаром ёки гуноҳ ишни қилишдан сақланиш зарурлиги, фақат ҳалол йўлдан юрган тақдирдагина мутлақ яхшилик, ҳузур ҳаловатга йетиш мумкинлиги ҳақидаги билим келиб чиқади. Aнглашиляптики, ҳаром ва гуноҳ одамнинг қалбини, демакки, вужудини доим қоронғи қилиб, ич-ичдан езилиб юришига сабаб бўлади. Ҳалоллик ва тўғрилик эса, одамнинг қалб хотиржамлигига асосдир. Пайғамбар с.а.в. ҳалол ризқ топиш фазилати ҳақида шундай дедилар: “Кимки тиланчилик қилишдан сақланиш, оиласини боқиш ва қўни-қўшниларига мурувват кўрсатиш мақсадида ҳалол йўл орқали ризқ топиш билан машғул бўлса, қиёмат куни у Aллоҳ таолога юзи ёруғ бўлган ҳолида йўлиқади”, дедилар. Мусулмон инсон учун ҳаромдан ҳазар қилиш фарздир.
Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни ҳаром-ботил йўл билан бировнинг молини ейишдан қатъий равишда қайтарган.Аллоҳ таоло: «Бақара» сурасида: «Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб одамларнинг молларидан бир қисмини ейишингиз учун ҳокимларга гуноҳкорона ташламанг», деган (188-оят).
Маълумки, давлатимиз раҳбари ҳар доим ўз маърузаларида, мулоқот ва суҳбатларида халқимизни ҳалолликка даъват этиб, ҳаром йўллар билан бойлик орттириш, ўзгалар ҳаққига хиёнат қилиш каби разил сифатлардан сақланиш тўғрисида таъкидлаб келадилар. Фақат бизлар мана шундай ўгитларга тўла амал қилсакгина ўзимиз ҳам, авлоду зурриётларимиз ҳам икки дунёда бахтли, саодатли, солиҳ кишилардан бўлажакмиз, иншоаллоҳу таоло!
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш