Христиан миссионерлиги қандай ғоявий-ақидавий асосларга таянади ?

9-02-2022, 19:22 admin Мақолалар 212

Христиан миссионерлиги қандай ғоявий-ақидавий асосларга таянади ?
Маълумки христианликнинг баъзи йўналишларида “Миссионерлик ҳар бир диндор учун шарт”,-деб ҳисобланади.”Инжил”дан топиш мумкин.”Инжил”да Исо Масиҳнинг ўзига 12 ҳаворийни танлаб олиши ва уларни Исроилнинг қишлоқлари бўйлаб даъват қилиш учун юборгани ҳақида Маркдан ривоят қилинган “Инжил”да келтирилган қўйидаги сўзлар бундай қарашлар учун асос қилиб олинади:
“....Исо шогирдларига деди : “Бутун жаҳон бўйлаб юринглар ва ҳамма тирик жонга Инжил Хушхабарини тарғиб қилинглар”.
Бундай даъват Маттодан ривоят қилинган .”Инжил”да ҳам мавжуд .Унда Исо ҳаворийларга яқинлашиб ,шундай дегани қайд қилинади:
“....Барча халқлардан шогирд орттиринглар Уларни Ота ,Ўғил ва Муқаддас Рух номи билан чўқинтиринглар.
Мен сизларга буюрган ҳамма нарсаларга амал қилишни уларга ўргатинглар...”
Юқоридаги каби чақириқларни “Инжил”дан яна кўплаб топиш мумкин. Аммо миссионерлар ўз фаолиятини ташкил этишда асосан қайд этилган далилларга таянадилар .
Шу ўринда адолат юзасидан бир фикрни алоҳида қайд этиш лозим.Баъзи ҳолларда муайян дин доирасидан шаклланган у ёки бу кўрсатмалар, ақидалар конкрет тарихий шарт –шароит билан боғлиқ бўлади ва ўз даври учун тўғри ҳисобланади. Вақт, шароит ўзгариши билан ўзининг бирламчи аҳамиятини йўқотган бундай кўрсатмалар ўша даврдаги тарихий вазиятни тушуниш ва баҳолашда қимматдорлик касб этади. Зеро, Исо Масих томонидан қилинган бундай даъватлар кўпхудолилик ўрнига яккахудоликни тарғиб қилиш мутлақ кўпчилиги яккахудоликка асосланган ўз динларига эътиқод қилади .
Навоий шаҳар бош отинойиси Бурхонова.Ч
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш